Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

"O`ZSANOATQURILISHBANK" ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ

 

Мамлакатимизда банк тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, уларнинг миллий иқтисодиётдаги аҳамиятини ошириш, шаҳар ва қишлоқларда банклар инфратузилмасини яратиш, аҳоли ва тадбиркорларга замонавий, ишончли хизмат турлари кўрсатишга алоҳида эътибор берилаяпти.

Ўтган йили иқтисодиётнинг реал сектори, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган лойиҳаларга 191,7 миллиард сўмлик банк кредитлари ажратилиб, 3174 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида тижорат банкларининг 335 миллиард сўмлик кредит маблағлари ҳисобига 1444 та лойиҳалар ҳаётга тад-биқ этилди. Натижада, 5899 та қўшимча янги иш ўринлари яратилди.

2017-2018 йилларда "O`ZSANOATQURILISHBANK" республика бошқаруви Жиззах вилоятининг иқтисодий салоҳиятини янада оширувчи 40 та йирик лойиҳаларни молиялаштиришга 3,2 триллион сўмлик кредит ажратади. Зафаробод туманида бунёд этилаётган Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи, Пахтакор туманидаги ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўқимачилик корхонаси, Шароф Рашидов ва Арнасой туманларида қурилиши мўлжалланган паррандачилик мажмуалари ана шундай истиқболли лойиҳалардандир. Амалга ошириладиган лойиҳалар нафақат вилоят иқтисодининг юксалишига, балки аҳоли фаровонлигининг янада ошишига ҳам хизмат қилади. Бу билан 3000 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Яқинда мазкур банкнинг вилоят филиали янги бинода иш бошлади. Миллий меъморчиликни ўзида мужассам этган ушбу кошонани "Идеал монтаж строй инвест" масъулияти чекланган жамияти жамоаси ишчи-хизматчилари ва қурувчи-муҳандислари барпо этишди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter