Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

“МАРД ЎҒЛОН” ЖАСУР ЙИГИТЛАРГА ЯРАШАДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини такрор-такрор ўқидим, тарихий ҳужжатнинг ҳар бир сатри мағзини чақдим.

Ёшим етмишдан ошди. Ҳаётим давомида кўплаб воқеаларнинг шоҳиди бўлдим. Аммо ёшларга ғамҳўрлик қилишнинг амалий ифодасини Мустақиллик йилларида кўрдим. ўғил-қизлар қувончига шерик бўлдим. Юртимиз эгаларига маслаҳат бера олиш бахтига лойиқ кўрилдим.

Қарор чиққан кезларда қишлоғимиз ёшларини кузатдим. Барчаси хурсанд, кайфияти чоғ. Бир-бирлари билан суҳбатлашган, фикрларини билдирган, орзу-ниятлари билан ўртоқлашган… Бу шодмон лаҳзаларни кўриб кўп нарсалар ёдимга тушди.

Биз ўқиган кезларда қишлоқда ёшлар ташкилотининг бошланғич ташкилоти фақат қоғозда бўлар эди, холос. Ташкилот етакчисини расмий йиғилишларда кўриб қолардик. Олий ўқув юртида, меҳнат жамоасида ҳам бу манзара ўзгармасди.

Бугун-чи?

Очиғини айтсам, 2017 йилнинг 30 июнида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилиш Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг янгича йўналишдаги фаолиятини белгилади. 30 июнь - ёшлар куни этиб белгилангани, мамлакатимиз президентнинг 2017 йил 5 июлда "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ "Мард ўғлон" давлат мукофоти таъсис этилгани навқирон авлод вакилларининг кўнглини баландга кўтариб юборди.

Бу қувончнинг сабаби бор, албатта. Ер юзида икки юзтадан сал кўпроқ давлатлар орасида Ўзбекистон ёшлар учун таъсис этилган мукофоти билан алоҳида ажралиб турибди, ахир. Давлатимиз раҳбари фармони ва қароридан келиб чиқиб, келгусида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таклифи асосида "Мард ўғлон" давлат мукофоти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафар вакилига ҳар йили "Ёшлар куни" арафасида топширилиши белгилаб қўйилди.

Бу эътибор ниманинг белгиси? Бу эҳтиром мамлакатимизда буюк аждодларимизга муносиб бўлган, мардлик ва жасорат, қатъиятлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик сингари фазилатларга эга мард ўғлонларимизни тарбиялаш ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган билимли, ташаббускор, ишбилармон, шижоатли ва фидоий йигитларни рағбатлантириш тизимига асос солинганлигидан далолат.

Қарорни мутолаа қилиб кўнглим тоғдай ўсганининг боиси бор. "Мард ўғлон" давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

Айтинг-чи, бу ғамҳўрлик қаерда ва қайси давлатда бор? "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-қунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичига, олий ўқув юртлари талабалари эса магистратура босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш имтихонларисиз давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинади. Бу имтиёз келгусида қанчадан-қанча хонадонларга қувонч олиб кириши, шубҳасиз.

Маматқул АБДУВАЛИЕВ,

халқ депутатлари Шароф Рашидов

тумани Кенгашининг депутати


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter