Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲУДУДЛАРНИ ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛМОҚДА

 

Якунига етиб бораётган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" мамлакатимиз тиббиёти учун мисли кўрилмаган ўзгаришлар бошлаб берилгани билан эсда қоладиган бўлди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон тиббиётида содир бўлган воқеалар шаҳар ва қишлоқларни қамраб олди. Ўзбекистон Республикаси Президенти айни пайтга қадар юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш истиқболларини белгилаб беришга хизмат қиладиган 30 га яқин фармон ва қарорларга имзо чекиши соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг изчиллигини таъминламоқда.
 

Энг асосийси, амалдаги фармон ва қарорлар, шунингдек, меъёрий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларнинг босқичма-босқич бажарилиши давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш масаласига баҚишлаб ўтказган тўртта йиғилишда, вилоятларда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш чоғида, шифокорлар билан юзма-юз мулоқотларида таҳлил этилди.

Тизим фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, даволаш муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларининг фаолияти бўйича парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, бириктирилган маҳаллалар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мажлисларида ҳисобот бериш амалиётини ривожлантириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рейтинг усулида баҳолаш ва моддий рағбатлантириш, шифокорлар қабулига масофадан туриб ёзилиш имкониятини берувчи электрон тизимни жорий қилиш бўйича берилган топшириқлар бажарилиши борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бу фикрни вилоятимиз мисолида айтиш мақсадга мувофиқдир.

- Миллий дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши жараёнида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори алоҳида ўрин эгаллайди, - деб таъкидлайди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мелитожи Ёқубов. - Ҳисобот даврида ушбу дастурил-амал ҳужжат асосида вилоятимиздаги қишлоқ врачлик пунктларининг 88 таси оптималлаштирилди. Саъй-ҳаракатларда аҳолининг аниқ жойлашиш ҳудуди, яқин оралиқда қишлоқ врачлик пункти ёки кўп тармоқли поликлиника мавжудлиги инобатга олинди. Оптималлаштирилган бирламчи тиббиёт муассасаларининг 26 таси негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 23 тасида тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди.

Албатта, бу жараёнда фуқаролар манфаатлари диққат марказига қўйилди. Қишлоқ оилавий поликлиникаларида педиатр, терапевт, гинеколог, хирург, стоматолог врачлар фаолияти йўлга қўйилди. Иш вақти эрталаб 8:00 дан бошланиб, кеч соат 20:00да тугаши белгиланди.

Бошланғич тиббиёт шохобчаларини оптималлаштириш боис 9,8 миллиард сўм тежалди, Ушбу сармоя янгидан ташкил этилган қишлоқ оилавий поликлиникалари, тез ёрдам шохобчаларини ташкил этиш жараёнига йўналтирилди. Бу ўз навбатида 165 та штат бирлиги ажратилиши учун имконият яратди.

2017 йилнинг ўтган даврида мамлакатимиздаги тиббиёт инс-титутларидаги ўқишни тугатган 80 нафардан зиёд ёш мутахассислар вилоятимиз марказидан анча олис масофада жойлашган туманларга ишлаш учун юборилди. 44 нафар мутахассисларнинг уй-жой шароитини яхшилаш чоралари кўрилди. Барча шаҳар ва туманлардаги тиббиёт бирлашмаларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари лавозими жорий этилгани, анестезиология ва реанимация бўлимлари ташкил этилиши бу борадаги фаолият кўлами нақадар муҳимлигини ўзида ифодалади.

Тиббиёт илмининг султони Ибн Сино издошлари ҳисобланадиган жиззахлик 1848 нафар врач, 10303 нафар ўрта махсус тиббиёт ходимлари ёрдамидан жорий йилнинг 10 ойида 142683 нафар бемор (уларнинг 52111 нафари болалар) баҳраманд бўлди. Амбулатория-поликлиника хизмати тизимида 6642503 та қатнов рўйхатга олинди.

Иш режасидан келиб чиқилиб, республикамиздаги ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникалари мутахассислари томонидан вилоятимизнинг энг олис худудларида яшаётган 4000 нафар фуқаро тиббиёт кўрикларидан ўтказилди. Соғлиғида ўзгариши борлиги аниқланган беморларнинг 348 нафари стационар шароитда, 1150 нафари эса амбулатория шароитида даволанди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, бу жараён замирида аҳолининг барча қатлами юқори технологик тиббий ёрдамни ҳудудда олишига эришишни таъминлаш мақсади ётибди.

- Биз бу борадаги фаолиятни хориж мамлакатлари илғор тажрибаларини жорий этиш асосида йўлга қўйишни режалаштираяпмиз, - дейди Мелитожи Юсупович. - Жумладан, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Корея Республикасининг Чоннам университети Миллий шифохонаси ўртасида меморандум имзоланган. Бу ҳужжат шифокорларнинг халқаро миқёсдаги алоқаларига тамал тошини қўйди. Хорижий шифохона бош директори, Корея Республикаси врачлар ассоциациясининг раиси Юн Тэк Рим раҳбарлигидаги делегация вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2000 нафарга яқин ҳамюртларимизни (уларнинг 2214 нафари болаларни ташкил этди) чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказишди.

30 нафардан зиёд меҳмонлар берган тавсиялар асосида 170 нафар бемор стационар, 1000 нафардан зиёд фуқаролар амбулатор шароитларда саломатлигини тиклаб олди. 4 нафар бола кореялик ва жиззахлик шифокорлар ҳимкорлигида бепул операция қилинди. Ҳамкорлар келгусида фаолият доирасини янада кенгайтиришни режалаштиришмоқда.

Айни пайтга келиб тиббий хизматни йўлга қўйишнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ўаллаорол туманида 20 ўринли эндокринология ва 15 ўринли травматология, Шароф Рашидов туманида 15 ўринли ЛОР, 20 ўринли неврология, Жиззах шаҳрида 20 ўринли неврология бўлимлари иши йўлга қўйилди. Бир вақтнинг ўзида Дўстлик, Пахтакор, Зомин ва Фориш туманларида ихтисослашган офтальмология, кардиология ва ЛОР бўлимларини очиш борасида ишлар олиб борилаяпти. 2021 йил охиригача миллий дастур доирасида вилоятимиздаги 175 та тиббий муассаса реконструкция қилинади ва қайта таъмирланади, уларнинг моддий-техника базаси янада мустаҳкамланади. Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар 2017 йилда дастлабки ижобий самарасини берди.

ФАКТ: 2016 йил якунида вилоятимизда тез тиббий ёрдам хизмати ихтиёрида махсус "103" автомашиналари 54 тани ташкил этган бўлса, 2017 йилнинг ўн ойи мобайнида бу рақам сезиларли ортди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари ҳисобидан 19 та, вилоят бюджети ҳисобидан эса 14 та махсус "Дамас-амбуланс" автомобиллари харид қилинди. Ноябрь ойининг охирида транспорт паркига Корея давлатида ишлаб чиқарилган "HYUNDAI" русумли автомобилларнинг тўққизтаси келиб қўшилди. Албатта, бу ижобий ўзгаришлар, ҳеч шубҳасиз, тез тиббий ёрдам сифатида кўзга ташланиб турибди.

Тизим мутасаддилари оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор беришмоқда. Чунончи, скрининг маркази нуфузини ошириш, ишлаб чиқарилаётган протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация-техника воситалари сифатига эътибор қаратиш, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг ўз ўрни бўлиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини янада кенгайтириш ҳақида ўйланаяпти. Шунинг билан бирга, ҳали ечимини кутиб турган муаммолар ҳам эътибордан четда қолмаяпти.

Аҳолининг тиббий хизматдан рози бўлишига эришиш осон иш эмас, албатта. Бу мақсад йўлида дастлабки қадамлар ташланди, холос. Олдинда эса янада улуғвор вазифалар кутиб турибди.Ҳамжиҳатлик, бош мақсад муштараклиги намоён бўлган жойда ижобий ўзгариш рўй беради. Одам қачонки ўзининг саломатлиги ҳақида қайғуришни одат тусига киритса, оила шифокори ҳаётимизда энг асосий ўринни эгалласа ўшандагинаУМР мазмунли кечади. Бу мезоннинг намоён бўлишини одамларнинг тиббиётдан розилиги белгилайди.

Раҳматулла ЮНУСОВ

Ботир ҚУДРАТОВ

олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter