Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ДЕЯ ЖАҲОНГА ЮЗ ТУТДИ

 

Воҳамизда 2017 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бу ҳаракатнинг рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги ўрнини янада кенгайтириш ва шу аснода аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада, тадбиркорлар бу борадаги улкан имкониятлардан янада самарали фойдаланиш лозимлигини чуқур ҳис этишмоқда.

Шу ўринда бугун "Deya" бренди остида ўз маҳсулотларини нафақат ички бозорга, балки қўшни Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистонга етказиб бераётган "Бону ширинликлари" масъулияти чекланган жамияти фаолиятини тилга олиб ўтиш ўринли. Айни пайтда ушбу корхонага Италия, Польша каби ривожланган давлатларнинг замонавий қандолатчилик технологиялари ўрнатилгач, маҳсулот сифати ва салмоғи ошди. 60 турдаги қандолат маҳсулотлари, хилма-хил пишириқлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу эса тайёрланаётган маҳсулотлар турини кўпайтириш, сифатини яхшилаш имконини бераётир.

Ҳозирда корхона йилига 3 минг тонна қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. Янги йилда 2 миллион 900 минг евро ҳисобидан шоколад, вафли ишлаб чиқариш технологиялари келтирилди. Франция, Германия ва Австрияда ишлаб чиқарилган янги технологиялар ўрнатилса, келгусида соатига 400 килограмм шоколад, 200 килограмм вафли тайёрлаш имкони пайдо бўлади.

Жамоа азоларининг ўз устида тинимсиз изланиш олиб бораётгани юқори самаралар бермоқда. Меҳнатга, ўз касбига бўлган меҳр ва садоқат 90 нафар интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ёш-лар ишига барака киритаяпти. Жамоа аъзолари замонавий технологиялардан унумли фойдаланиб, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга татбиқ этилиши натижасида 2014 йилда 4 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди. Натижада, корхонанинг иқтисодий аҳволи бирмунча яхшиланди. 2015 йилда кўрсатгич 6,5 миллиард сўмга оширилди. 2016 йил якунига бориб истеъмолчиларга 16 миллиард сўмлик қандолат маҳсулотлари тортиқ этилди. Икки йил давомида 60 та янги иш ўринлари яратилди. 2017 йилда ҳам корхона жамоаси ўтган йилга нисбатан бир ярим ҳисса кўп маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

- Бундай ютуқлар ўз-ўзидан қўлга киритилаётгани йўқ, - дейди Татъяна Салигулина. - Бу аввало, жамоамизнинг жипслиги, ҳар бир ходим зиммасидаги вазифани тўла-тўкис уддалаётганлиги, бозор талабларини ҳисобга олиб, тадбиркорлик билан иш юритаётганимиз натижасидир.

Янги йил арафасида корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қирғизистон давлатининг Ўш ва Бишкек шаҳарларига экспорт қилина бошланди. Айни пайтда Қозоғистондаги ҳамкорлар билан имзоланган икки томонлама манфаатли шартномалар ижроси устида иш олиб борилаяпти. Кириб келган янги йилда корхона жамоаси барча юртдошларимиз хонадонларига ширинликлар билан меҳмон бўлишни ўз олдиларига мақсад қилиб олган.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter