Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

“АВТОТЕСТ ЖИЗЗАХ” МЧЖ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

 

Юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида йўл ҳаракати иштирокчиларининг маданиятини юксалтириш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда малакасини ошириш мақсадида "Avtotest Report" масъулияти чекланган жамияти қошида "Автотест Жиззах" масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига биноан мамлакатимиз қонунчилигида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тезлиги тартибига талаблар кучайтирилди, бошқарув пайтида мобиль алоқа воситалари, турли видеоаппаратуралардан фойдаланиш тақиқланди, хавфсизлик камаридан фойдаланиш мажбурлиги белгиланди, бошқа чоралар кучайтирилди.

Шунга қарамай, афсуски, турли кўнгилсиз йўл ҳаракати ҳодисалари учраб турибди. Аксарият ҳолларда, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар бу каби ҳодисалар иштирокчиларига айланиб қолмоқда. Бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида 2017 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг 2018 йил 1 январдан бошлаб "Avtotest Report" МЧЖ ўқув мажмуалари базасида 2 йилда бир марта малака ошириши мажбурийлигини белгилайдиган тартиб жорий этилди.

Таъкидлаш жоизки, "Avtotest Report" масъулияти чекланган жамияти автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқитишнинг уйғунлашган услублари, янги таълим технологияларидан кенг фойдаланиб келмоқда. Ўқув жараёнига ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини оширишга қаратилган, ўқитиш мониторингини олиб бориш ва уни режалаштириш имконини берадиган автоматлаштирилган комплекс ахборот тизими жорий этилган. Шунингдек, ҳайдовчиликни мукаммал ўрганиш мақсадида "Avtotest 1.0" ва "Avtotest 2.0" ўқув-услубий комплекси, шунингдек, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича "Avtotest 3.0" мультимедияли ўқув-услубий мажмуаси ишлаб чиқилган.

- Ўқув курслари учун махсус тайёрланган "Avtotest 3.0" дастури орқали ҳайдовчилар малакасини ошириб боради, - дейди "Автотест Жиззах" масъулияти чекланган жамияти раиси Норбой Янгибоев. - Марказимиз энг замонавий ўқув қўлланмалари, жиҳозлар ва техник воситалар билан таъминланди. Бир сўз билан айтганда, ҳайдовчилар малакасини ошириш курслари интерактив услубда амалга оширилади.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

Суратда: (чапдан) "Автотест Жиззах" масъулияти

чекланган жамияти ўқитувчилари Абсалом Шодмонов ҳамда Азиз Абдусаломов дарс ишланмалари билан ишлаш юзасидан суҳбатлашмоқда.

Муаллиф олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter