Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ТАНИШИНГ: “ЎЗБЕКИСТОН БЕЛГИСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБАСИ

 


МАҚСАДЛАРНИНГ ДЕБОЧАСИ


Иқтидорли ёшларни қўллаб-қуватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш чора-тадбирлари ўтган 2017 йилда Президентимиз томонидан имзоланган "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва дастурда етти муҳим йўналишнинг бири сифатида белгилаб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, тенгдошларига намуна бўлаётган истеъдодларни рағбатлантириш, ёш ижодкорлар учун "Биринчи китобим" лойиҳасини амалга ошириш, ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қуватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантириш каби эзгу амаллар режалаштирилган.

Шунингдек, миллий маънавият, маданий мерос ва умум-инсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган ёшларни тақдирлаш ҳам кўзда тутилган. "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолит юритаётган ёшлардан бир гуруҳини "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг қарорига кўра, 40 нафар ёшларнинг меҳнати муносиб раҚбат топди.

Вилоятимизнинг йирик ишлаб чиқариш объекти саналмиш "Жиззах аккумулятор заводи" акциядорлик жамияти электродлар қадоқловчиси Чарос Бойтемирова ҳам "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

1985 йилда вилоятимизнинг сўлим гўшаларидан бири Фориш туманида туғилиб вояга етган замондошимиз тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида таълим олди. Кейинчалик Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг "Банк иши" йўналишида таҳсилни давом эттириб, 2004-2006 йиллар давомида Фориш тумани касаба уюшмасида фаолият олиб борди. Турмуш қургач, рўзғор юмушлари, фарзанд тарбияси билан машғул бўлиб, икки ўғлонни вояга етказди. Умр йўлдоши ва оила аъзоларининг қўллаб-қувватлаши Чароснинг 2011 йилда "Жиззах аккумулятор заводи" акциядорлик жамиятида иш бошлашига замин яратди. У беш йил мобайнида электродлар қадоқловчиси сифатида ишлаб, 2016 йилдан буён электродлар ишлаб чиқариш цехида фаолият юритиб келмоқда.

- Ўз вазифамдан завқ олиб ишлайман, - дейди Чарос Бойтемирова (суратда чапдан). - Боиси, нимагаки эришаётган бўлсам, муваффақиятларимнинг барчасини заводдан айро тасаввур қила олмайман. Ўтган 2017 йилда автомобилсозлик ва металлургия касаба уюшмаси томонидан корхоналар ўртасида ташкил этилган шахмат турнирида қатнашдим. Республика ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритаётган ходимлар билан беллашиб, дўстларим сафини кенгайтириш имконига эга бўлдим. Июнь ойида республика касаба уюшмаси ташкил этган "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик" номли конференцияда иштирок этиб, қайтдим.

Рўзғор ва ишни бирдек тута олган Чарос Бойтемированинг 2017 йил давомида қилган саъй-ҳаракатлари бесамар кетмади. Янги йил остонасида у "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

- Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан барча бирдек мамнун десам муболаға бўлмайди, - дея таассуротлари билан ўртоқлашди Чарос Бойтемирова. - Камтарона хизматларимизнинг юксак мукофотларга лойиқ кўрилиши ҳақиқий эътибордан далолатдир. Шу ўринда айтишим мумкинки, мазкур мукофот мен учун келгусида юртим тараққиёти ва оилам фаровонлиги йўлида қилишим зарур бўлган ишларга олий рағбат бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 июнда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқида Ўзбекистон ёшларига кенг имкониятлар эшиги очилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилиб, уларга катта ишонч билдирилди. Шавкат Мирзиёев сўзининг охирида "Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди" мисрасини тилга олгани мазкур ишончнинг нақадар қатъий эканлигидан далолатдир.

Ўйлаймизки, 2017 йилни Чарос Бойтемирова каби мукофот олиб якунлаган юртдошларимиз, она Ватанимизнинг улкан марраларни забт этишига ўз ҳиссасини албатта қўшади.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter