Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

“САЙЁР КИТОБЛАР КАРВОНИ”

 

Аҳолини, энг аввало ёшларни китобхонликка жалб этиш, ёш ижодкорлар асарлари тақдимотини ташкил этиш, ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш ва китоб савдоси ярмаркалари уюштириш мақсадида вилоятимизда "Сайёр китоблар карвони" ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
 

Ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори асосида ҳамда давлатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

 


Шароф Рашидов номли вилоят Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган ҳафталикнинг очилиш маросимида ташкилот ва корхоналар, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, коллеж ва мактаб ўқувчилари иштирок этиб, кутубхона фаолияти билан танишдилар. Маросим давомида бадиий ва илмий китоблар кўргазмаси, китоб савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган "Эъзоз" фильми намойиш этилди.

 

 


Шунингдек, "Кутубхонага китоб совға қиламан" акциясида тадбир қатнашчилари фаоллик кўрсатди. Акцияда ярмаркадан китоб харид қилган ҳамшаҳарларимиз асарларни чекка ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган кутубхоналарга совға қилишди.

Шахноза ЮЛДАШЕВА.

* * *

Ботир ҚУДРАТОВ олган суратлар
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter