Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

“САЙЁР КИТОБ КАРВОНИ” БАРЧАГА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТДИ

 

Вилоят мусиқали драма театрида китоб тарғиботи ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган "Сайёр китоб карвони" деб номланган китоб ҳафталиги тадбири бўлиб ўтди.
 

- Ушбу ҳафталик юртимизда маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев. - Шу боис, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтиришга эътибор қаратилмоқди. Шаҳар ва туманларда таниқли адиблар билан учрашувлар, янги китоблар тақдимотлари, кўргазмалари, савдо ярмаркалари ташкил этилди. Китоб, бадиий ижод тарҚиботи ва кутубхоналар фаолияти ҳақидаги видеофильмлар намойиш этилди.

Тадбир доирасида ўтказилаётган "Кутубхонага китоб совға қиламан" хайрия акцияларида тўпланган 424 та китоблар вилоятимиз марказига анча узоқ бўлган қишлоқларда кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилди. Бу жараёнда фаол қатнашган юртдошларимизга ташкилотчилар томонидан китоблар туркуми совға қилинди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

* * *

Суратда: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Рустам Мусурмон жиззахлик ёшлар билан бугунги тадбир ҳақида суҳбатлашмоқда.

Муаллиф олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter