Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

МАҚСАД – ФАРОВОНЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

 

Мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланиши, аввало халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш билан боғлиқ. Бу борада халқ дардини эшитиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган очиқ мулоқотлар одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга яқиндан ёрдам бермоқда. Сиёсий партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши ҳодимлари ҳам жойларда хонадонларга ташриф буюришиб, камчилик ва муаммоларни ўрганишмоқда. Ана шундай очиқ мулоқотлардан бири Жиззах шаҳрида ўтказилди.
 

"Адолат - қонун устуворлигида" лойиҳаси доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда иштирок этиш учун партиянинг вилоят Кенгаши масъул ҳодимлари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ "Јассоблик" маҳалласига борди.

Ишчи гуруҳ аъзолари мулоқот давомида ҳудуддаги аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-маънавий муҳити, камчилик ва муаммоларини атрофлича ўрганиб чиқишди. ўрганишлар жараёнида фуқароларда асосан иш билан таъминлаш, кўп қаватли турар жойлар атрофида чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши, тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди.

- Тўпланиб қолаётган турли хил чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги болалар майдончасида ўйнайдиган болажонлар соғлиғига жиддий таъсир қилмоқда. - дейди "Қассоблик" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро О.Жуманиёзов.

Ўринли эътироз манфаатдор мутасаддилар аралашувини тақозо этди. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси билан келишилган ҳолда белгиланган муддатларда чиқиндиларнинг мунтазам равишда олиб чиқиб кетилиши йўлга қўйилди.

Мулоқот давомида 30 нафардан ортиқ фуқарога кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуҚулланиш, банкдан имтиёзли кредитлар олиш эвазига иссиқхоналар қуриш, парранда боқиш, лимон ва ёнғоқ кўчатлари экиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш юзасидан тушунчалар берилди.

Сиёсий партиянинг "Адолат - қонун устуворлигида" лойиҳаси доирасида ўтказилаётган очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон "Адолат" Социал-демократик партияси вилоят

Кенгашининг Матбуот хизмати раҳбари


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter