Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАЙДИ

Мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция фаолияти сармоядорларга катта имконият яратиб бераяпти. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ташаббуси билан Буюк Британиялик юртдошимиз Акбар Ашуров вилоятда ипакчилик саноатини ривожлантириш учун тўғридан тўғри 5,0 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди.
 

 


Эндиликда шаҳримиздаги "Сайилжойи" маҳалласида бўш ётган қозонхона биноси "0" қийматида харид қилиниб, 11,5 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига кластер типидаги пиллачилик корхонаси қурилиши бошланди. Мазкур фабрика шу йилнинг май ойида фойдаланишга топширилади. Бу билан шу йилнинг ўзида 120 нафар муқим ва 4 мингдан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилади.

- Мақсадимиз пилла қурти боқишдан тортиб то хомаёшни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилгунга қадар барча жараёнларни амалга ошириш ҳамда маҳсулотни хорижий мамлакатларга экспорт қилишдан иборатдир, - дейди "Silk Experting Processing" МЧЖ директори Умид Икромов. - Ҳозирда ипак қурти боқиш учун 1,5 минг гектар майдондаги тутзорларни парвариш қилаяпмиз. Яқин 5 йил ичида бу майдонлар 1 минг гектарга кўпаяди. Шу йилнинг ўзида 5 та пилла боқиш жойлари барпо этилади. Келажакда эса уларнинг сони 32 тага етказилади. 2021 йилга бориб 22,8 миллион долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинади. ўз-ўзидан иш ўринлари ҳам кенгаяди.

Шунингдек, вилоятимизда кластер усулидаги "Зомин асл толаси" МЧЖда ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter