Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ХОССАЛАРИ

 

Табиий газ - бу асосан (98 фоиз) метан (СН4) ҳамда 2 фоиз бошқа оғир углеводородлар (пропан, бутан, этан, гексан ва бошқалар)дан иборат бўлган газдир.

Қайта ишлангунгача табиий газ ҳидсиз, рангсиз ва таъмсиз бўлади. Газ сизиб чиққанда унинг ҳидини сезиш учун унга одорант қўшилади. Одорант ўзига хос ҳидга эга бўлган этилмеркоптан суюқликдир. Табиий газга ГРСларда 1000м3 ҳисобига ёзда 16 грамм, қишда 19 грамм этилмеркоптан қўшилади.

Табиий газ одам организмига бўғувчи газ тарзида (ҳавода 10 фоиздан ортиқ концентрацияси мавжуд бўлганда бўғилишга сабаб бўлади), тўлиқ ёнмаган маҳсулоти эса (ис гази) заҳарловчи тарзда таъсир қилади.


ИС ГАЗИ НИМА?
ўтган йилларда вилоятимизда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси натижасида чақнашлар билан боғлиқ бир қанча бахтсиз ҳодисалар юз берди.

Ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи - СО.

Ис гази (СО) - ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келадиган, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Қазиб олинадиган ёқилқиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаидир, у асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилқиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабаб юзага келади.

Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин!

Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада одам хушидан кетади.

Бахтиёр РАҲИМОВ,

"Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси Жиззах минтақавий инспекцияси бошлиғи в.б.

Саъдулла МАҲМУДОВ,

1-туманлараро газ таъминот участкаси ТХ ва ММҚ муҳандиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter