Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Академик лицей иш бошлади

Жиззах педагогик институти қошидаги 2-сонли академик лицей негизида ИИВ Жиззах академик лицейи иш бошлади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Академия кундузги таълим шаклига қабул фақат ички ишлар вазирлиги қошидаги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилади.

Академик лицейлар Ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқиш истагида бўлган ёшларни тарбиялаб беришга қаратилган. Шунга кўра бугунги кунда республикамизда мавжуд 2 та коллеж ва 12 академик лицей негизида ҳар бир вилоятда биттадан жами 14 та ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ташкил этилди.

Жиззах шащридаги 2-сонли академик лицей ўрнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейи фаолитини бошлади. Яқинда лицейни очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Суратда: Инглиз тили фани ўқитувчиси Моҳира Очилова тадбир ҳақида суҳбатлашмоқда.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter