Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ЎҚИТУВЧИЛАР ИШ ҲАҚИ ОШИРИЛДЛИ

 

Муҳтарам Юртбошимизнинг шу йил 14 августдаги чеккан "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори кўп сонли ҳамкасбларимиз, кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан қувонч билан қарши олинди.
 

Дастуриламал ҳужжат келажагимиз эгаларини баркамол этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, ўқитиш сифатини яхшилаш, жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини янада оширишга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Ҳеч шубҳасиз, таълим тизимини ривожлантиришга бўлган юксак эътибор ва ғамҳўрлик жамиятда педагоглик касбининг нуфузига ҳам ижобий таъсирини ўтказади. Зеро, ўғил-қизларнинг улуғ аждодларимизга муносиб тарзда улҚайиши, энг аввало, бугунги кун ўқитувчиси берадиган са-боқ, унинг изланиши ва интилишига боғлиқ. Ана шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари "Ҳар томонлама етук авлодгина бугун ҳаёт олдимизга қўяётган ўта мураккаб, оғир синов ва қийинчиликларни енгиши, биз кўзлаган юксак марраларни эгаллашнинг энг асосий шарти эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз", дея доимо таъкидлаяпти. Бу талабдан келиб чиқилиб мамлакатимизда жисмонан соҚлом, билим ва тафаккури ўткир, маънавияти юксак, аниқ касб ва мутахассисликка эга, ғоявий собитқадам ёшларни улғайтириш устувор сиёсат даражасига кўтарилди.

Ушбу даражанинг энг яхши натижаларда намоён бўлиши учун айни пайтда 29 та умумий ўрта таълим, 1 та мактабдан ташқари таълим муассасаларига қамраб олинган, ўзбек ва рус тилларида таълим-тарбия олаётган 29310 нафар ўқувчилар билан мунтазам ишлаётган ўқитувчи ва мураббий масъул саналади. Шарафли касб эгалари орасида 101 нафар олий тоифали, 363 нафар 1-тоифали, 645 нафар 2-тоифали ўқитувчи, 892 нафар мутахассис бор.

Янги ўқув йилининг ўзига хос аҳамиятга эгалиги шундаки, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари: бошланғич синф ўқитувчилари учун 1.1 баравар, юқори синф ўқитувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача, директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1.1 баравар оширилмоқда.

Ҳужжатга асосан, 2019 йил 1 январдан олий тоифали ўқитувчилар учун амалдаги базавий тариф ставкалари 1,25 баравар, 1-тоифали ўқитувчилар учун 1.2, 2-тоифали ўқитувчилар учун 1.15, мутахассис ўқитувчилар, директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилар учун 1.1 бараварга оширилади.

Келгусида ҳар бир таълим муассасасида психолог фаолият кўрсатиши, ҳудудий республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқитувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартиби жорий қилиниши, битирувчиларга аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаолияти учун олтин ва кумуш медалларнинг берилиши тарихий қарорда белгилаб қўйилган.

2018-2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи "Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари"нинг ташкил этилиши, таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли тарзда соғломлаштириш тизими яратилиши, халқ таълими тизими ходимларига 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жойлар бериш, автотранспорт воситасини харид қилиш учун имкониятларни муҳайё қилиш келажагимиз бунёдкорларига кўрсатилган эҳтиромнинг ҳақиқий намунасидир.

Бу эътибор ҳаммамизни ташаббус билан ишлашга, фаолиятнинг серқирра бўлишини тўлиқ таъминлашга ундайди. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Нега деганда, қадимий ва навқирон шаҳар халқ таълими таълим сифати кўрсаткичлари борасида мамлакатимизда етакчи мавқега эга. Жумладан, 2017 йил якунларига кўра, биз мамлакат миқёсида 1-ўринни эгалладик. 2018 йилда ва келгусида карвонбошиликни давом эттириш саъй-ҳаракатларимизнинг шаффоф тус олишига боғлиқ.

Анъанавий август кенгаши доирасида йўлга қўйилаётган шўъба йиҚилишларида "Таълим тўғрисида"ги қонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" доирасида ҳудудда амалга оширилган ишлар, бу жараёнга ҳар бир ўқитувчи ва мураббий қўшган ҳисса, тизимнинг ўзига хос муаммолари, уларни босқичма-босқич ҳал этиш, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида батафсил фикрлашиб олаяпмиз. "Оила-маҳалла-мактаб" ҳамкорлиги доимий диққат марказига қўйилиши мақсадга мувофиқлигига мулоқотларда алоҳида урғу берилди.

Дунёда одамлар турфа бўлганидек, касблар кўп. Лекин жамият тараққиёти, ёш авлод таълим-тарбияси, эл-улусга зиё тарқатиш учун масъул бўлган ўқитувчи ва мураббийларнинг захматли меҳнати алоҳида эъзозга лойиқ.

Зеро, билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшашга ундаб турадиган туйғуларни фақат ва фақат ўқитувчи сўзи ва меҳнатигина кенг оммага етказади. Президентимизнинг қарори бу ҳикматни ҳаммамизга яна бир маротаба эслатди, бизга оқ-қорани танитган устоз ва мураббийларни ҳеч қачон унутмаслик, улар ҳақида ҳамиша қайғуриш лозимлигини энг зарур вазифа қилиб қўйди.

Остонада турган 2018-2019 ўқув йили ана шу вазифаларнинг бажарилишини бошлаб берадиган йил бўлиб қолади.

Жасур БЕГМУРОДОВ,

шаҳар халқ таълими

бўлимининг мудири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter