Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

“КАРАМАН” СУВ ОМБОРИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН КЕТАЯПТИ

 

Бугун жаҳонда озиқ-овқат инқирози билан бир қаторда сув билан боғлиқ хатарли хавф пайдо бўлмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, инсоният ишлатаётган сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланади. Воҳамиз аҳолиси узоқ йиллардан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келади. Шу боисдан ҳам халқимиз орасида сувнинг қадр-қиммати ниҳоятда баланд.
 

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаяпти. Юртбошимиз томонидан 2017 йил 28 июлда Фориш тумани ҳудудида "Караман" сув омбори қурилиши тўғрисида киритилган таклифлар воҳамиз аҳлини қувонтирди.

Айни кунларда Фориш туманининг қўшни Зафаробод билан туташ ҳудудида "Караман" сув омбори қурилиши қизғин олиб борилмоқда. Јурилиш ва лойиҳалаш ишларининг биргаликда олиб борилишига рухсат этилган. Бунёдкорлик ишларини "Резаксойсувқурилиш" УКнинг "To`palang HPD Water construction" масъулияти чекланган жамияти олиб бораётган бўлса, лойиҳалаш ишларини "Ўз ГИП" лойиҳа масъулияти чекланган жамияти лойиҳачилари амалга оширмоқда.

"Караман" сув омборини сув билан таъминловчи асосий манба Жанубий Мирзачўл канали ҳисобланади. Сув омборини оби-ҳаёт билан таъминлашга мўлжалланган канал Жанубий Мирзачўл каналининг қўшни Зафаробод тумани сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги қисмига туташтирилади. "Караман" сув омборининг бунёд этилиши муносабати билан Жанубий Мирзачўл каналининг 30-километри қисмида ҳам реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу ишлар ҳам бошлаб юборилди.

Қурувчиларнинг самарали меҳнати боис ҳозирга қадар "Караман" сув омбо-рини сув билан таъминловчи 18,5 километр узунликдаги канал, 2 та докер (бориш қийин бўлган жойларда ҳам сув сатҳини доимий кузатиб турувчи қурилма), 1 та бош иншоот, 8 та сув ўтказиш иншоотлари қуриб битказилди. Айни кунда сув омборида тупроқ қазиб чиқариш, тўғонни мустаҳкамлаш, насос станцияларини қуриш каби юмушлар амалга оширилмоқда.

Сув омбори сатҳи 100 миллион куб метр сув жамғарилишига мўлжалланган. Тўғон айланмаси 6,8 километрга тенг бўлиб, тўғон баландлиги 20 метрни ташкил этади.

"Караман" сув омбори қурилиши ниҳоясига етгач, бир сонияда 15 минг куб метр сувни юқорига кўтариб берувчи насослар ёрдамида сув омбордан чиқувчи каналга ташланади. Каналнинг узунлиги 45 километрни ташкил этади. Ушбу канал тоғнинг юқори тарафидан "Эгизбулоқ" маҳалласининг қуйи қисми орқали "Хонбанди" маҳалласининг устки тарафи орқали "Қизилқум" массивидаги чўл ҳудудигача келади.

Сув омборининг бунёд этилиши натижасида халқимизнинг асрий орзулари амалга ошиб Фориш тумани ҳудудининг 20 минг гектардан зиёд ер майдонлари оби-ҳаёт билан таъминланади. Ушбу ерларда озиқ-овқат экинлари экилиб, боғ-роғлар яратилади. Табиий тоза узум ва мевалар, тилими тилни ёрадиган полиз маҳсулотлари, сабзавот ва озуқабоп экинлар етиштирилади.

Жумладан, 10 минг гектар оралиқ ерларда қанд лавлаги етиштирилса, 3800 гектар ерда серҳосил ёнғоқзор, 4350 гектар ерда боғлар, 5050 гектарлик токзорлар барпо этилиб, 2150 гектар полиз, 2800 гектар сабзавот, 850 гектар унаби, 1000 гектар ерда озуқабоп экинлар етиштириш мўлжалланган.

Айни кунда "Караман" сув омборини бунёд этишда "Резаксойсувқурилиш" УК "To`palang HPD Water construction" масъулияти чекланган жамиятининг 300 нафардан зиёд жамоаси кунни-кунга улаб бир маромда меҳнат қилаяпти.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter