Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

 

Шаҳримиздаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тили ва адабиёти фанларини чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернатнинг мажлислар залида "Вилоятда саноатни ривожлантиришнинг муҳим омиллари, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилиши" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
 

2017 йилда вилоятимизда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5 .761 миллиард сўмни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ҳажми 1.549 миллиард сўмга етди.

Қайд этиш керакки, республикамизда ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 26,7 фоизни ташкил этган ҳолда, вилоятимизда бу кўрсаткич 14,3 фоизни кўрсатмоқда. Бугунги кунда воҳада саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши тенденциясини доимий таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда тўғридан-тўҚри хорижий инвестицияни жалб этиш яхши самаралар бераяпти.

Жорий йилнинг 29-30 августида вилоятимизда ташкил этилган халқаро инвестиция форумида 30 дан ортиқ хорижий давлатларнинг 150 нафар инвесторлари иштирокида 800 миллион доллардан ортиқ келишувлар имзоланганди. Ҳудудда 2018-2019 йилларда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати 1 миллиард 31 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 25 та ҳудудий ва 14 та тармоқ лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилаяпти. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудда 26 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилди. Натижада ушбу турдаги 108 та корхона томонидан жорий йилнинг саккиз ойи давомида 6,1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари экспорт қилинди.

Жараёнда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш улуши ва сони ортаяпти. Яқин келажакда цемент ишлаб чиқариш корхоналари сони яна иккитага кўпайиши режалаштирилган. Шу билан бирга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳисобига 55015 та иш ўринлари яратиш белгиланган. 2018 йилда умумий қиймати 3 триллион сўмлик 444 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 8,8 мингдан ортиқ янги иш ўринларига асос солинади.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўанишер Маматқулов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлган учрашувда ана шулар ҳақида сўзлаб берди. Матбуот анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter