Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

БОЛАЛАР УЧУН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

 

24 сентябрда республикамизда "ICT WEEK Uzbekistan - 2018” – Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди.
 

Ҳафталик доирасида шаҳримизда "Жиззах вилоятида: инновация, инвестиция ва ахборотлаштириш" минтақавий форуми, "Жиззах ICT Expo-2018" ахборот-коммуникация технологиялари ҳудудий кўргазмаси, "Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишда ёшларнинг иштироки" мавзуида очиқ мулоқот ташкил этилди. "Ахборот технологиялари - болалар учун!" хайрия акциясида Шароф Рашидов ва Фориш туманларидаги 17-, 72- умумий ўрта таълим мактаблари, шаҳримиз марказидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернат яна биттадан компьютер синфларига эга бўлди. Синф хоналари 10 донадан компьютер жамланмалари ҳамда кўп функцияли қурилма ва оптик проектор билан жиҳозланди. Бундан ташқари, "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси томонидан ушбу компьютер синфлари оптик толали тармоқ орқали бир йиллик бепул интернет хизматига уланди.

Жиззах Олимпия захиралари спорт мажмуасида очилган "Жиззах ICT Expo-2018" ахборот-коммуникация технологиялари ҳудудий кўргазмасида 40 дан зиёд компания ва фирмалар, "Жиззах" эркин иқтисодий зонасининг ахборот технологиялари ва инновациялар соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар иштирок этди.

Жумладан, "Жиззах вилоятида: инновация, инвестиция ва ахборотлаштириш" минтақавий форумида минтақанинг ахборот ва инновацион ривожланишидаги муаммолар, ушбу соҳага сармояларни самарали жалб қилиш сиёсатини амалга ошириш масалалалари муҳокама қилинди.

Нурмуҳаммад ЖЎРАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter