Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

 

Жорий йилда вилоятимиз пахтакорлари давлатга 208 минг 600 тонна пахта ҳом-ашё сотишни режалаштиришмоқда. Сидқидилдан қилинган меҳнат самараси боис бугун - мўл ҳосил етиштирилди. Эндиги асосий вазифа уни нест-нобуд қилмай, йиғиштириб олишдан иборат.

82 минг 900 гектар майдонда ҳосил етиштирилди. Ҳашарчиларга 1 тонна машинада терилган пахта учун 400 минг сўм, қўлда терилган 1 килограмм пахта учун эса биринчи босқичда контрактация шартномаси мажбурияти 60 фоизгача бажарилгунга қадар 660 сўм, иккинчи босқичда - 60 фоиздан 80 фоизгача - 850 сўм, учинчи босқичда - 80 фоиздан ортганда - 1000 сўмдан меҳнат ҳақи тўланади. Шунингдек, вилоятимизда ҳашарчиларни пахта йиғим-теримига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қўлда терилган 1 килограмм пахта ҳом-ашёси учун теримчига қўшимча 150 сўм устама ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлар учун 150 сўм, жами 300 сўм миқдорида нақд пулда кунлик устама ҳақ тўланади.

Бу йилги мавсумда вилоя-тимиз бўйича 150 минг нафардан зиёд ҳашарчи жалб қилиниши кутилмоқда. 77 минг 690 нафар теримчи ётоқ билан таъминланади. 358та дала шийпонлари, 1113та палатка ва махсус бинолар ҳашарчилар учун тайёрланди.

Шунингдек, туманимиздаги 10 минг гектар майдонда етиштирилган "оқ олтин" хирмонини 203 отрядга бирлашган 17 минг нафар ҳашарчилар яратади.

Туман "Пахта штаби”

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter