Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ҲАМКОРЛИК, ҲАМФИКРЛИЛИК ВА ЕЛКАДОШЛИК туманимиздаги "Шалола-Оқтош" фермер хўжалигида мавсумнинг уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш учун хизмат қилаяпти

Қарийб саксон ёшга бориб қолган Шодиқул ота Раҳмонқуловни тўрт тарафи оқликка бурканган майдон ичида учратдик. Салом-аликдан сўнг нуроний инсоннинг суҳбатини олдик.
 

- Ҳозир уйда оёқни чўзиб ётадиган пайт эмас, болам. Худога шукур, ҳали куч-қувватим бор. Биз, кексаларнинг ҳар бир ҳаракати, маслаҳати ҳам далда, ахир.

Сўнгги икки йилда мамлакатимизда фермерлик ҳаракатининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига амалий эътибор қаратилди. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 февралдаги "Пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори турмуш фаровонлиги ижодкорларида фаолиятга бўлган муносабатни янги ўзанга бурди. Чунки, қарорга мувофиқ, пахтанинг хариднархлари ўтган йиллардагига нисбатан қарийб икки баробарга оширилди, ушбу маҳсулотларни етиштирувчи субъектларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини тўлаш муддати ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилган ҳолда уч йил муддатга узайтирилди. Бу иқтисодий манфаатдорлик янада ошади, дегани.

- Йиллик режани 110 фоизга етказиб уддалаймиз, - дейди ишонч билан фермер Зикрилла Мавлонов. - 20,5 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни нест-нобудсиз, ёмғирли кунларга қолдирмасдан териб олсак бас.

"Шалола-Оқтош"да ҳар бир гектар ҳисобидан 24 центнерлик хирмонни чошлашни кўзлашаяпти. Миришкорлар бунга қадар пилла ва ғалла етиштириш бўйича олинган йиллик мажбуриятларни ҳам ошириб уддалашган эди. Энди эса навбат йилнинг якуний ҳосилига етиб келди.

Зикрилланинг ҳисоб-китобларига қараганда агарда иш ҳозиргидек кетса, октябрь ойининг ўрталаридан ошмасдан марра эгалланади. Шартномадан ортиқча топширилган ҳар бир килограмм хомашё учун қўшимча 15 фоиз устама ҳақ тўланади.

- Жорий йилги куз мавсумида янги тизимга асос солинди, - деб таъкидлайди халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати Зулайҳо Раззоқова. - Уюшмаган, вақтинча банд бўлмаган ва ўз ҳоҳиши билан пахта теришга чиққан, меҳнатга лаёқатли маҳалладош ва қишлоқдошларимизнинг 80-100 нафарини бирлаштириб, отряд шаклида ишни ташкиллаштириш, терим суръатини оширмоқда.

"Шалола-Оқтош" фермер хўжалиги пахтазорларида қарийб 200 нафар фуқаро иккита отрядга бирлашган. Келинлари ва қизларига бош бўлиб ҳашарга чиққан Санам опа Абдусаматова ана шу кўнгиллиларнинг бири.

- Ҳар куни хирмонга 50-60 килограмм-дан ошириб ҳосил топшираяпмиз, - дейди суҳбатдошимиз. - Ҳашарга чиққанимизга ҳам ярим ойча бўлиб қолди. Орамизда 80-90 килограммлик маррани кўрдим демайдиган Зилол Мамирова, Гуллола Фозилова, Дилноза Акбарова сингари теримчилар бор.

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши саъй-ҳаракатлари би-лан ташкил этилган кўнгиллилар отряди "Зарафшон" деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудида, шунингдек, туманнинг агрор секторида мунтазам фаолият кўрсатаяпти.

Пахтазорда ким билан гурунглашмайлик, улар йиғим-теримнинг ўзига хослиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Дарҳақиқат, белига этак боғлаб пахтазорга чиққан ҳашарчи кунлик ёки ҳар беш кунлик ҳисоб-китоб қилиниши асосида меҳнати учун тўлиқ ҳақ олаяпти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан пахта хомашёсининг қўлда терилган бир килограмми учун биринчи босқичда контрактация шартномаси мажбурияти 60 фоизгача бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда - 60 фоиздан 80 фоизгача - 850 сўм, учинчи босқичда - 80 фоиздан ошганида - 1000 сўм меҳнат ҳақи тўланиши белгиланди.

Бу ҳаммаси эмас. Жорий йилда тузилган отряд раҳбарлари 80 тонна қимматбаҳо ҳомашёни териб олингани учун 1 миллион сўм, 80 тоннадан ошган ҳар бир тонна учун 50 минг сўм миқдорида меҳнат ҳақи олишади. Фидойи, тажрибали, қишлоқ хўжалиги соҳасини мукаммал тушунадиган, одамларни ортидан эргаштира оладиган фуқаролар отряд раҳбари этиб тайинланди.

Ҳозир ҳар бир сония, дақиқа, соат ва кун пахта учун ишламоқда. Чунки, тизим диққатга молик воқеага пешвоз чиқаяпти. 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон пахтаси ўзимизда тўлиқ қайта ишланади. Иқтисодиётимизнинг юксалиши қишлоқ ва маҳаллалар ободлиги, "Обод қишлоқ" дастурининг босқичма-босқич бажарилиши, мулкчиликнинг янги шакли бўлган фермерлик ҳаракати янада оммавийлашувини таъминлайди.

Эзгу ишларга ҳамкорлик, ҳамфикрлилик ва елкадошлик деҳқоннинг зафарларидан фахрланиш, ғурурланиш ва курашиш ҳиссини жўш урдириши шубҳасиз, Алишер Навоий номидаги деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудидаги 196- отряд аъзолари бу туйҚуни яққол ҳис этишди. Кўп сонли ҳашарчиларни тушки ҳордиқ кезлари шаҳримиздаги "Жиззахлик", кўзи ожизлар маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг эстрада хонандалари Юнус Мирзаев, Жаҳонгир Суяров йўқлаб борди. Меҳнат, бахт, инсон умрини тараннум этадиган қўшиқлар даврага файз бағишлади.

Раҳматулла ЮНУСОВ

Лазиз МАМАТҚУЛОВ олган суратлар


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter