Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЭҲТИРОМ ЯРАШГАЙ ИНСОНГА

  • 1 ноябрда мамлакатимизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топган куннинг йигирма етти йиллиги кенг нишонланди.

 

Ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўз ўрнига эга сана арафасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг "Эҳтиром китоби”га киритилган ҳамюртларимиз номи маълум қилинди. Сиёсий партияга асос солинган кундан буён Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар Кенгашида фаолият кўрсатиб келаётган Ислом Иномов номи ҳам ушбу китобдан жой олди.

- Ислом ака билими, ишбилармонлиги, ташаббускорлиги билан ҳаммамизга ўрнак кўрсатмоқда, - дейди сиёсий партия шаҳар Кенгашининг раиси Носир Сиддиқов. - Чорак асрдан зиёд вақт мобайнида эзгу ишларга бош-қош бўлиш, эл-юрт ишончини қозониш ҳақида қайғуриш намунасини отахонимиз мисолида кўраяпмиз.

Ташкилотчилик қобилияти, ўзига хос фикрлай олиши туфайли Ислом Иномов партиядошлари, хайрихоҳлар билан ҳамкорликда сиёсий партия дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш ҳақида қайғураяпти. Юртимизда тинчлик-тотувлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ғояларини қарор топтириш замондошимиз фаолиятида етакчи ўринни эгаллаган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тузилган бошланғич ташкилотлар, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги депутатлик гуруҳи билан ҳамжиҳатликда ишлаш Ислом Иномов учун энг устувор йўналиш ҳисобланади. Партия электорати учун муҳим аҳамият касб этадиган масалалар борасида дастлаб Ислом акадан фикр сўралади ва бу фикр албатта инобатга олинади.

Ҳалол меҳнат қилиш ақидасини танлаган Ислом ака Иномов сингари хокисор одамлар бор экан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси нуфузи ҳам янада юксалаверади.

Р.ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter