Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ФАРОВОН ҲАЁТ САРИ

  • Юртдошларимиз томонидан амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини, воҳамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бу ҳаракатнинг рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги ўрнини янада кенгайтириш ва шу аснода аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Натижада, тадбиркорлар бу борадаги улкан имкониятлардан янада самарали фойдаланиш лозимлигини чуқур ҳис этишмоқда.

 

Ўтган қисқа вақт мобайнида воҳамизда нафақат ички бозорга мўлжалланган, балки экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир қатор корхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Чунончи, "Қуёш иссиқлик энергияси" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан 150, 250, 300 литр сувни қуёш энергияси билан 40 даражадан 70 даражагача иситиб берувчи ускуналар ишлаб чиқарилаяпти.

Ҳудуддаги "Auto pad systems" масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон - Хитой қўшма корхонасида енгил автомобиллар учун 30 турдаги, юк машиналари учун 40 турдаги тормоз колодкалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, тоғ-кон металлургияси соҳаларида фойдаланиладиган юк ташиш, ортиш, бурҚулаш техникалари, автобуслар, поездлар ҳамда метрополитен вагонлари учун колодкалар тайёрлаш ўзлаштирилди. Марказий Осиёда ягона бўлган 60 турдаги ускуна ва дастгоҳларга эга мазкур корхонада бир ойда енгил автомобиллар учун 30 минг жуфт, йирик транспортлар учун 20 тонна тормоз колодкалари тайёрлаш имконияти мавжуд.

Бугунги кунда ички ва ташқи бозорни яхши ўрганган Ўзбекистон - Хитой қўшма корхонаси "Master screw systems" масъулияти чекланган жамиятида 20 миллиметрдан 65 миллиметргача бўлган 10 турдаги бурама михлар ишлаб чиқармоқда. Тикув машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Juita gulshani", "Ёрқин чироқлар", "Roison Home White Goods" қўшма корхоналари ишлаб чиқараётган махсулотлар кўлами кенгаймоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда 2147 тадан зиёд саноат корхоналари фаолият кўрсатаяпти. Жумладан, Жиззах шаҳрида 779 та, Шароф Рашидов туманида 470 та субъект рўйхатга олинган.

Юртбошимизнинг "Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "Йўл харитаси"га кўра, Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида БОПП плёнкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилади. Буларнинг ҳаммаси республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада тез суръатларда юксалиши, халқимиз турмуш фаровонлиги бундан-да ортиши, ҳар жиҳатдан обод, гўзал, она диёримиз гуллаб-яшнаши учун хизмат қилади.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter