Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ИҚТИСОДИЁТДА ЎСИШ БОР

  •  

    Мамлакатимиздаги ўзгариш ва янгиланишлар бутун дунё ҳамжамиятининг диққат-эътиборида. Ислоҳотлар, барча ижобий эзгу ниятларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси самарали натижаларга сабаб бўлаётган ўзига хос "Йўл харитаси” вазифасини бажармоқда.

Юртимиз иқтисодиётининг ўсишига туманимиз меҳнаткашлари ҳам ҳиссаларини қўшишмоқда. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойлик натижаларини сарҳисоб қилиб, бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Туманда истеъмол моллари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор бериляпти. Масалан, тўққиз ой давомида 86,4 миллиард сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди. Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 103 фоизни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ўрмончилик ва балиқчилик соҳасида ҳам ўсишга эришилаётгани туманимиз меҳнаткашларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамқадам эканлигидан нишонадир. Бу соҳа ходимлари ҳам йил бошидан 344,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариб, тўққиз ойлик режаларни 101 фоизга уддалади.

Аҳолига хизматлар кўрсатиш ва чакана савдо соҳаларидаги кўрсаткичларда ҳам ўсишга эришилди. Ўтган ҳисобот даврида бу рақам 438,8 миллиард сўмни ташкил этди. Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 106 фоиз демакдир. Хизматлар кўрсатиш тизимидаги кўрсаткичлар эса 197 миллиард сўмни ташкил этди, яъни режалар 110 фоизга бажарилди.

Хайрулла ШОКИРОВ,

туман статистика бўлимининг бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter