Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

УСТОЗ МЕҲРИ УЛҒАЙТИРАР

 

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш даврнинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб келмоқда. Шу ўринда бошланғич таълимга бўлган эътибор ҳам кундан кунга кучайиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида бошланғич синф ўқитувчиларидан катта масъулият ва меҳнат талаб этади.
 

Ёш авлоднинг келажаги таълим орқали яратилишини эътиборга олсак, унинг тамал тошини айнан бошланғич таълим қўйиб беради. Бошланғич синф ўқитувчиси бир мавзуни тўрт йилда бир марта ўтади. Ҳар тўрт йилда ўша мавзуга оид кўплаб янгиликлар, ўзгаришлар, талаб ва заруриятлар пайдо бўлиши, қолаверса, ҳар сафар ўзгарувчан глобал ахборот маконида вояга етаётган замонавий авлодга сабоқ беришда ўқитувчи олдида ўзига хос мураккабликлар вужудга келиши ҳар бир педагогдан тинимсиз меҳнат ва изланишни талаб этади. Шунга кўра, мактабимизнинг фидойи ўқитувчилари ўқувчиларнинг билим самарадорлигини (ўқиш тезлиги, каллиграфия, математик билимлари ва ҳоказо) ошириш ва сифатли таълимни жорий қилиш мақсадида "Халқ таълими-сифатли таълим" шиори остида "Дарс муқаддас", "Ўрган-ўргат", "Устоз-шогирд", "Соғлом муҳит-соғлом жамоа" каби бир қатор инновацияларнинг мантиқий давоми сифатида "Яхши муаллим-сифатли таълим" номли ташкилий-методик тадбирлар комплекси асосида ўқувчиларга билим бериб келмоқда.

Бошланғич синф муаллими ўқувчилар қобилиятига мос интерфаол услублардан фойдаланмоғи, ўзи яратган инновацион методлар ёрдамида болаларни янада кўпроқ мулоҳаза юритишга, билим олишга ундамоғи зарур. Чунки қуйи синфда паст ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг эътиборсиз қолдирилиши таълимнинг юқори босқичларида алоҳида ишлаш талаб этиладиган ўқувчилар сонини оширади. Бундай ўқувчиларни бошиданоқ фаоллар сафига қўшиш ўқитувчига катта масъулият юклайди.

Бу борада мактабимизнинг илғор ўқитувчиларидан Шоира Савурбоева, Саида Очилова, Муқаддас Пўлатова, Холисхон Соатова, Юлдуз Рашидова, Ойхумор Бойбекова, Шоира Олимова, Шоҳиста Муҳамматова янги усул, услуб ёки технологияни жорий этиш орқали ўқувчига мустаҳкам билим бериш билан бирга уни амалий фаолиятда қўллашнинг кўникма ва малакаларини таркиб топтириб, юқори самарадорликка эришмоқдалар, янги Қоялар устида мунтазам иш олиб бормоқдалар.

Фарида Аҳмедова,

шаҳардаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич

синфлар бўйича илмий бўлим мудири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter