Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ИЧКИ ТУРИЗМ ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

 

Учтепа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида "Ички туризм - ривожланиш омили" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси, "Янги ҳаёт" ёшлар сайёҳлик маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларда ички туризмни янада ривожлантириш ва ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, вилоятнинг туристик салоҳиятини янада кучайтиришга муносиб ҳисса қўшиш, ёшлар ўртасида ички туризмни кенг тарғиб қилиш кўзланган тадбирда 45 нафар ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси вилоят бошқармаси ходими Сардор Маманов, вилоят "Янги ҳаёт" ёшлар сайёҳлик-маърифат маркази раҳбари Абдурашид Шарипов ички ва ташқи туризмни ривожлантириш бўйича Давлатимиз раҳбари имзолаган фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, вилоятимизнинг туризм салоҳияти, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муқаддас қадамжолари ҳамда зиёратгоҳлари тўғрисида батафсил маълумот беришди.

- Давра суҳбати қизиқарли бўлди, -дейди Шароф Рашидов тумани 32-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси Орзиқул Эгамбердиев. - Вилоятимизда ҳам зиёратгоҳлар мавжудлигидан ҳабардор эдим. Бугун эса янада кўпроқ маълумотга эга бўлдим. Келгусида ўқувчилар билан бўш пайтларда саёхат уюштириш учун режа ҳам тузиб олдим.

Собир СИБГАТУЛЛИН

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter