Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ЁШЛИК БАЙРАМИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан Халқаро талабалар кунига бағишланиб "Талабалар фестивали" ўтказилди.

 

 

Унда Жиззах давлат педагогика ҳамда Жиззах политехника институти талабалари ўртасида спорт мусобақалари, илмий-инновацион ғоя ва ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди. "Сиз уларни танийсизми?", "Биз — соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз?", "Заковат" интеллектуал ўйинлари ёш-ларни фаолликка чорлади.

- Юртимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларга жавобан жиззахлик ёшлар ҳам ўзининг самарали меҳнати, таълимдаги муваффақиятлари, спорт соҳасидаги оламшумул ғалабалари билан муносиб жавоб беришмоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Ҳудойшукуров. Биз, уларни бирлаштиришга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаяпмиз.

Жорий йилда иқтидорли, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол бўлган, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган ёшларнинг 64 нафарига ёшлар уйлари топширилди. Таълим жараёнидаги муваффақиятлари учун 79 нафар талабанинг тўлов контрактларининг 35 фоизи Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан тўлаб берилди. Ҳарбий хизматни тамомлаб, имтиёзли асосда талаба муяссар бўлган 418 нафар ёшлар ҳам бу имкониятдан фойдаланди.

Фестивалда "Талабалар театр-студияси" бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

- 2017 йили Кореяда бўлиб ўтган Бутунжаҳон шарқ яккакурашлари ва жанг санъатлари жаҳон фестивалида миллий ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича 1-ўринни эгаллаганман, - дейди Жиззах политехника институти талабаси Барно Қўшбоқова. - 2018 йилда Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлдим. Бугун эришган ютуқларим учун Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг дипломи билан тақдирландим.

Тадбир сўнгида "Энг фаол талаба", "Энг яхши инновацион ишланма", "Энг ташаббускор талаба", "Энг фаол бошланғич ташкилот етакчиси" номинациялари бўйича совриндорлар аниқланди.

Элдор НАВРЎЗОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг

матбуот котиби

Муаллиф олган сурат

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter