Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ

Бугунги кунда таълим жараёнида интерфаол усуллар, инновацион технологиялар, дидактик, психологик ва ахборот материаларини қўллаш кундан-кунга кучайиб бормоқда.

 

 

Эркин ва мустақил фикрловчи, дунёқараши кенг, ижодкор, масъулиятли бўлган баркамол авлодни шакллантириш, фан-техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан таълим-тарбия соҳасида фойдаланиш ёш, ҳаракатчан кадрларни тайёрлаш орқали эришилади.

Маълумки, инсон ахборотга бевосита ва билвосита алоқадордир. Ёшларимиз дунёқарашидаги зиддиятли муаммолар давлатимизнинг ўтиш даврига тўғри келди. Уларнинг хатти-ҳаракати, хулқ-атворида ахборотнинг замонавий усули ва воситаси, яъни интернет ёрдамида бир вақтнинг ўзида ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кучига эга бўлган маълумотлар кўриниши касб этаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов "Юксак маънавият - енгилмас куч" китобида таъкидланганидек, "инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин". Шу туфайли таълим жараёнида ахборот технологиялари ва интернетдан унумли фойдаланиш самарали натижа беради. Таълим технологиясининг ўзига хос хусусияти шундаки, таълим технологияси жараёнида ўқитувчи ўқитади, ўқувчи талабалар мустақил билим олади, ўрганади. Ўқувчилар билимларни турли манбалардан, яъни дарсликлар, электрон воситалар, интернетдан мустақил олишга ўргатилиши лозим.

Бугунги шиддатли даврда ёшларимиз онгини ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни қилма, уни кўрма деб бир томонлама тарбия бериш ҳеч қандай самара бермайди. Чунки, биз эркин демократик жамиятда яшамоқдамиз. Шунинг учун ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, мил-лий қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантиришимиз лозим.

Хулоса қилиб айтганда, ёшларнинг маънавий салоҳиятини ўстириш ва баркамол авлод тарбиясида замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш ёшларни турли хил ахборот хуружларидан ҳимоя қилишга кўмак беради. Зеро, баркамол авлод тарбияси жамият тараққиётининг, миллат маънавий камолотининг муҳим белгисидир.

Хайрулла ЛУТФУЛЛАЕВ,

Жиззах транспорт ва алоқа

касб - ҳунар коллежининг ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter