Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

3 декабрь - Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни БАҲАМ КЎРИЛГАН ҚУВОНЧ КЎПГА ТАТИЙДИ

 

Табиат борлиқни ўз измига бўйсундириши куз фаслида тўлиқ намоён бўлади. Дов-дарахтлардаги барглар ерга тўшалиб хазонрезгилик ҳукмронлик қила бошлаган лаҳзаларда беихтиёр мусаввир бўлишни истаб қолади киши. Нимагадир расм чизиш истаги пайдо бўлади. Ўхшаши йўқ орзулар яшаш, яратиш ва қувониш отлиғ туйғуларни уйғотиб юборади, эртанги кунга ишонч ва умидни пайдо қилади. Зотан, бу нурафшон истаклар инсон зотига ҳамиша ҳамроҳ.

 

Эрамизгача тахминан 624-546 йилларда яшаб ўтган қадимги юнон материалист-файласуфи Фалес шундай ёзган: "Ҳаммамиз учун нима муштарак? - Умид: чунки одамнинг ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам умиди бор". Уч мингинчи йилликнинг қарийб йигирма йил-лиги орасидаги вақт ҳам донишмандона ҳикматнинг тўғрилигини такрор-такрор тасдиқлайди. Бундан кейин ҳам бу ҳақиқат устувор бўлиши шубҳасиз.

Йигирма олти йилдирки, қиш фаслининг илк ойи бошларида дунё аҳли диққатга молик санани нишонлайди. Таъбир жоиз бўлса, 3 декабрь - халқаро ноги ронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни умрини имконияти чекланган шахслар билан ишлашга бахшида айлаган замондошларимиз фаолияти сарҳисобига айланиб қолаяпти. Нега деганда, куюнчак, фидойи инсонлар борлиги боис турли сабабларга кўра ҳамиша ўзгалар меҳри ва ёрдамига эҳтиёж сезадиган ҳамюртларимиз ёлғиз қолишмаяпти. Улар ўзбекона бағрикенгликни ҳар қадамда ҳис этишаяпти. Бу саъй-ҳаракатларнинг доимий тус олишида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти фаолларининг муносиб ҳиссаси бор.

Тошбуви опа Баҳодирова айни пайтда ушбу жамиятнинг Шароф Рашидов тумани бўлинмаси раиси лавозимида ишлаб келаяпти. Муқаддам маданият бўлимида масъул лавозимларда фаолият кўрсатган опа "очилмаган қўриқ” саналмиш янги соҳада ҳам ўзини кўрсатди. Янги раҳбар нодавлат нотижорат ташкилотини вилоят ва мамлакат миқёсида танитди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг гранти билан тақдирланди.

 

 

 

Опа грант асосида очган курсларда кўплаб ёшлар, биринчи навбатда жамият аъзолари таҳсил олиб, ҳунар эгаллашди. Бугунги кунда уларни халқ хўжалигининг турли тармоқларида учратиш мумкин.

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да ҳам жамият раҳбарияти хайрли ишларни давом эттирди. Насиб этса, 1 декабрда халқаро сана муносабати билан ёзиладиган дастурхон атрофида 2018 йилнинг илк сарҳисоби чиқарилади, келгусидаги вазифалар белгилаб олинади.

Ижтимоий-сиёсий ҳаёт равнақига яқиндан кўмак бериб келаётган жамиятнинг энг фаол аъзолари, саховатпешаликни ҳаёт тарзига айлантирган инсонлар моддий-маънавий раҚбатлантирилади.

- Тошбуви опани биз, ёшлар бағри дарё устоз деб биламиз, - дейди Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлимининг раиси, "Жасорат" медали соҳиби Раҳматулла Аҳмедов. - Ҳамиша янгиликка интилиб яшайдилар. Шундай одамларнинг борлигини ҳис этишнинг ўзи бахт.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгашида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташкил этган амалий семинарда сиёсий партия тизимида 2018 йилнинг 4 ноябридан 4 декабригача йўлга қўйилган "Меҳр улашинг" меҳр-мурувват акцияси доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Маълумки, 2017 йил 12 июлда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида пенсионерларнинг муайян бир қисмини ногиронлар ташкил этиши, улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмагани қайд этилган эди. Мамлакат миқёсидаги акция устувор вазифалар ижросини таъминлаш, имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилмоқда.

 


 

Амалий семинарда эҳтиёжманд фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва босқичма-босқич ҳал этиш, пенсия ва нафақалар вақтида тўланишини доимий назорат қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни рағбатлантириш тўғрисида сўз борди. Кун тартибидаги масалага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, юқори палата аъзолари, вилоят соғлиқни сақлаш, Давлат солиқ, Бандлик, Марказий банк бошқармалари, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди вакиллари муносабат билдиришди. Уқтирилганидек, Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имконияти чекланган шахсларга жамиятимизнинг фаол аъзосига айланиши учун кенг имконият яратди. Бу қулайликдан фойдаланиш вақти келди.

Амалий семинар иштирокчилари шаҳримиздаги 5-махсус мактабгача таълим муассасасида ўтказилган хайрия акциясида қатнашди. Ўғил-қизларга ва уларнинг тарбиячиларига Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий ҳамда вилоят Кенгашлари томонидан тайёрланган совға-саломлар туркуми топширилди.

Вилоятимиз марказидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган, доимий эътиборга муҳтож инсонлар хонадонига ташриф давомида уларнинг шароити ўрганилди. Ҳудудга хос муаммоларни ечишга қаратилган чора-дастурлар ишлаб чиқилди.

3 декабрь - Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган меҳр-мурувват акциялари, маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Раҳматулла ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter