Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

КИМЛАР БЕПУЛ ДОРИ ОЛИШГА ҲАҚЛИ?

 

"Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон". Шиорга айланиб улгурган бу жумла мамлакатимизда инсон қадр-қимматининг нечоғлик юқорилигини акс эттиради. Акс эттирибгина қолмай инсон ҳуқуқларини мадҳ этади. Жамиятимизда инсон ҳуқуқларига олий қадрият сифатида қаралади. Унинг ҳимояси эса қонунлар билан кафолатланади. Кузатишлардан маълумки, айрим ривожланган давлатларда ҳам инсон қадр-қиммати бу қадар улуғланмайди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида кўплаб ишлар амалга оширилди. Айниқса, ижтимоий дорихоналарнинг ташкил этилганини алоҳида қайд этиш лозим. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳоли сони, поликлиникаларда тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ўрганиб чиқилди. Мазкур ўрганиш натижасида ижтимоий дорихоналар фаолияти йўлга қўйилди.

Маълумот ўрнида айтиш керак-ки, ўз логотипи, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган, бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот ижтимоий дорихона сифатида эътироф этилади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ижтимоий дорихоналарнинг вазифаси ижтимоий аҳамиятга эга чекланган нархлардан ошмайдиган миқдорда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашдан иборат.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 майдаги "Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида вилоят соҚлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 12 та туман тиббиёт бирлашмалари поликлиникалари, 5 та шаҳар ва 27 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда 55 та қишлоқ врачлик пунктларида ижтимоий дорихона филиаллари ташкил этилиб, уларда 40 та янги иш ўрни яратилди, - дейди "Жиззах дори-дармон" МЧЖ раҳбари Эргаш ака Тожибоев. - Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосидаги мазкур дорихоналар назорат-касса аппарати, давлат солиқ инспек-цияси томонидан тасдиқланган квитанция дафтарчаси, терминал, музлатгич билан таъминланди. Вилоят ҳокимлиги томонидан чакана савдо фаолияти учун лицензия берилди. Алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий дорихоналарда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш, сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархга 10 фоиз миқдорида чекланган савдо устамаси қўлланган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунда жамият дорихоналар омборхонасида 1500-1720 турдаги, туман марказларида жойлашган марказий дорихоналарда 1100 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг бир ярим ойлик захираси мавжуд. Мазкур кўрсаткич шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалардаги ижтимоий дорихона филиалларида 470-620 тур, қишлоқ врачлик пунктларидаги ижтимоий дорихона филиалларида 280-310 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни ташкил этади. Келгусида дори воситалари ассортиментини кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 24 июлдаги "Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғига асосан 126 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва 7 турдаги тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди. Вилоятимиздаги барча ижтимоий дорихона ва дорихона филиалларида мавжуд бўлган ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар 10 фоизлик устама билан тўлиқ таъминланган.

Ижтимоий дорихонанинг яна бир ижобий жиҳати шундаки, имтиёзли даволанувчилар ўзларига бепул берилиши керак бўлган дори-дармонларни рецепт асосида олиши мумкин. Имтиёзли даволанувчилар сирасига онкологик, сил, мохов, эндокринологик ва руҳий касалликларга чалинганлар, ОИВ касаллигини юқтирган, юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, ўзгалар ёрдамига муҳтож пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган ногирон шахслар, байналмилалчи жангчилар, ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар киради. Жорий йилнинг 9 ойи давомида мазкур тоифадаги шахслар 310,4 миллион сўмлик дори воситалари билан бепул таъминланди.

- Қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган, бориш мушкул бўлган тоғли туманлардаги аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади, - деб таъкидлайди Эргаш ака Тожибоев. - Дорихона мавжуд бўлмаган чекка ва тоғли ҳудудлардаги дори таъминотини яхшилаш мақсадида махсус жиҳозланган ДАМАС русумли автотранспорт базасида ижтимоий кўчма дорихона филиаллари ташкил этилди. Кўчма дорихоналар Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Янгиобод, Зафаробод, Дўстлик туманларининг аҳолисига хизмат кўрсатаяпти.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар замирида аввало, халқимиз фаровонлигини таъминлаш масаласи устуворлик қилади. Зеро, "Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилиши керак" ғоясининг асл мақсади ҳам шундан иборатдир.

Гавхар САЙДУЛЛАЕВА dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter