Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

“JIZZAX TEXTILE” КЕЛАЖАГИНИ ЯРАТУВЧИЛАР

 

Яқинда шаҳримиздаги МЧЖ "JIZZAKH TEXTILE" ХКда йилига 12 000 тонна юқори сифатли экспортбоп калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга янги ип йигирув цехи қуриб битказилди. Мазкур корхона ишчи-хизматчиларининг 80 фоизини коллежларни тугаллаган ёшлар ташкил этмоқда.

 


Мустақиллик йилларида жойларда бунёд этилаётган маиший техникадан тортиб автомобилларгача, трикотаж, кимё маҳсулотларидан тортиб компьютер технологияларигача ишлаб чиқарадиган замонавий корхоналар сони ошиб бораётгани, уларнинг аксариятида коллеж ва лицейларда ўқиган йигит-қизлар янги технологиялар, мураккаб дастгоҳларни бошқараётгани бугун ҳеч кимни ажаблантирмайди. Чунки, ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган юртимиз ёшлари билимлари, ғайрат ва шижоати билан алоҳида ажралиб туришмоқда ва юртимиз келажаги сари дадил қадам ташламоқдалар.

МЧЖ "JIZZAKH TEXTILE" ХКга 2010 йилда асос солинган бўлиб, 2013 йилнинг охирида илк маҳсулот бозорга чиқарилган эди. Корхонага Германиянинг "Trьtz-schler", "Oerlikon", Италиянинг "Marzoli", "Terrot", Туркиянинг "TEMSAN" компаниялари замонавий дастгоҳлари ўрнатилган. Ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич ошириб бориш натижасида ўтган йили 8036 тонна калава ип ишлаб чиқарилган эди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, корхонанинг экспорт салоҳияти йилдан-йилга ошиб бормоқда. Мисол учун "JIZZAKH TEXTILE" томонидан 2014 йилда 16,4 млн. АЈШ доллари, 2015 йилда эса 17,7 млн. АЈШ доллари, 2016 йилда 17,8 млн. АҚШ доллари, 2017 йилда 18,9 млн. АҚШ доллари қийматида жаҳон стандартларига мос, юқори сифатли калава ип ва трикотаж мато маҳсулотлари Туркия, Россия, Эрон, Украина, Беларусь, Хитой, Бангладеш ва бошқа давлатларга экспорт қилинди.

 


Айни пайтда енгил саноат корхонасида 900 га яқин ёшлар домий иш ўринлари билан таъминланган. Уларнинг 571 нафарини коллеж битирувчилари ташкил этади.

- Ҳар бир ишда, маданий-маърифий тадбирларда ёшларимиз бизнинг энг яқин кўмакдошларимиз ҳисобланади, - дейди корхона директори Қаҳрамон Камолов. - Фаолиятимизни босқичма-босқич кенгайтириб бориш жараёнида вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, ян-ги ишга қабул қилинадиган ёш-лар малакасини ошириш, иш унумдорлигини кўтариш, корхонага ғайратли, билимли, ишбилармон ёшларни жалб қилишга доимий эътиборни қаратганмиз.

Дарҳақиқат, бу ерда ишга таклиф қилинаётган ёшларни касбга тайёрлаш мақсадида ўқув машғулотлари хоналари ташкил қилинган бўлиб, германиялик мутахассислар жиззахлик йигит-қизларга замонавий технологияларни бошқариш сир-асрорларини ўргатмоқдалар.

Жиззахлик йигит-қизлар замонавий дастгоҳларни моҳирлик билан бошқармоқдалар. Буни ўқув курсларида машғулот олиб бораётган олмониялик мутахассислар ҳам мамнуният билан эътироф этмоқдалар.

- Босқичма-босқич амалга оширилаётган лойиҳа асосида корхонада пахта хом ашёсини қайта ишлашдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён амалга оширилади. Бу эса корхона экспорт салоҳиятининг янада ошишига олиб келади, - деб суҳбатга қўшилади янги ишга туширилган цех бошлиғи Ўрол Лутфуллаев. -Навбатдаги босқичда трикотаж матоларини бўяш ҳамда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехларини ишга тушириш режалаштирилган.

Ҳамсуҳбатимиз таъкидлаганидек, корхонани кенгайтириш, унинг тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш борасида бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Мавжуд калава ип ва трикотаж мато ишлаб чиқариш цехлари ёнига қўшилган янги лойиҳа эса 150 нафар янги иш ўрни яратиш имконини берди.

 

Дарҳақиқат, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" белгиси билан хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотларни тайёрлашда маҳаллий ёшларнинг хизмати катта. Янги-янги ишлаб чиқариш лойихаларининг жорий этилаётгани эса бундай йигит-қизлар сафи янада ошишидан далолат беради.

Сарвиноз МАМАНОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter