Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ПРОФИЛАКТИКА ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

 

Давлатимиз ра
ҳбари 2017 йил 4 апрелда имзолаган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда барвақт ташхис қўйишни такомиллаштириш, саратон касалликларини аниқлашнинг скрининг дастурларини босқичма-босқич татбиқ этиш асосий йўналишлар этиб белгиланган. Орадан ўтган вақт мобайнида ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари иштирокида шаҳримизда ўтказилган ўқув-семинарда соҳадаги ютуқлар умумлаштирилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди. Пойтахтлик шифокорлар болаларда учрайдиган ўсма касалликлари, уларни даволаш ва ташхислашнинг замонавий усуллари борасидаги янгиликлардан кўп сонли ҳамкасбларини хабардор қилишди.

Ўқув-семинар доирасида шифохоналарда даволанаётган 7 нафар беморда жарроҳлик ама-лиёти ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълум қилишларича, республикамиздаги етаки тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари Сангзор воҳаси шаҳар ва туманларида бўлиб фуқароларнинг барча қатламига малакали хизмат кўрсатиши анъана тусини олади.

Собир СИБГАТУЛЛИН 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter