Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ДОИМИЙ КУРАШ ҚУРОЛИ

"Ҳар қандай халқнинг урф-одатларини билай десанг, аввало унинг тилини билишга ўрган". Қадимги юнон файласуфи ва математиги Пифагордан мерос қолган ҳикматли сўз ХХI асрда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.

 

Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлими томонидан мактабимизда ўтказилган ўқув-семинарда хорижий тилларни, жумладан, инглиз тили фанини ўқитиш борасида 2018-2019 ўқув йилида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Ҳамкасбларимиз Санобар Маматқулова, Дилноза Қаршибоева ва Азиза Эгамбердиева ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб ўтган очиқ дарсларни тумандаги таълим муассасаларининг ўқитувчилари кузатди. Сабоқлар якунида ҳар бир ўқитувчининг иш услубига холис баҳо берилди.

Ўқув-семинар ҳамма учун фойдали бўлди. Энг аввало, ҳамкасбларимиз учун ўзаро фикр алмашиш имконияти яратилди. Қолаверса, тизимдаги илғор тажрибалар умумлаштирилди. Бундай тадбирларни келгусида ҳам мунтазам уюштириш керак. Ҳудуддаги мактабларга Жиззах Давлат педагогика институти, олий ўқув юрти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг профессор-ўқитувчиларини ҳам таклиф этиш амалиётини қўллаш натижалар янада ижобий бўлишини таъминлайди.

Мунаввар АСҚАРОВА,

тумандаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг

инглиз тили фани ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter