Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ

  • "Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилаш" бўйича 2018-2020 йилларда қиймати 467 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган эди. Жорий йилда лойиҳага 48 миллиард сўм сарфланмоқда.

 

2018 йилда ушбу лойиҳани амалга оширишга давлат бюджетидан 160 миллиард сўм маблағ ажратилди. Лойиҳани амалга ошириш бўйича биринчи кўтарма насос станцияси ва "Узунбулоқ" сув тақсимлаш иншоотини қуриш, биринчи кўтарма насос станциясидан "Узунбулоқ" сув тақсимлаш иншоотигача элтувчи 16 километрли тармоқни қуриш ишлари бошланди.

Лойиҳа доирасида бир суткада 100 минг куб метр сув тозалаш қувватига эга "Узунбулоқ" иншооти қурилади. 13та сув тақсимлаш иншооти реконструкция қилиниб, диаметри 1000-400 миллиметрли 203 километр узунликдаги ўзи оқувчи магистрал ичимлик суви узатиш қувури барпо этилади. 65та қишлоқда 52 километр узунликдаги ичимлик суви тармоқлари тикланади.

Айни пайтда лойиҳани амалга ошириш ишлари давом этаяпти. "Узунбулоқ” сув тозалаш иншооти нуқтасигача бўлган 16 минг 600 метр узунликдаги объектдан сув етиб бориши керак бўлган вилоятнинг Мирзачўл туманигача бўлган 178 километрлик масофага шиша толали, мустаҳкам қувурлар ётқизилмоқда. Иншоот суткасига 100 минг метр куб сувни тозалаш қувватига эга бўлади.

Лойиҳа амалга ошса, 500 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Лазиз БЕК
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter