Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълим ва илм-фан соҳасида амалга ошириб борилаётган ислоҳотлар сайёрамизда, жумладан, Россия Федерациясида катта қизиқиш уйғотаяпти. Бу қизиқишни Ўзбекистон ва Россия давлатларини барча соҳалари сингари олий таълим йўналиши бўйича ҳам бир-бирига чамбарчас боғлаб турувчи муштараклик билан изоҳлаш мақсадга мувофиқдир. 2018 йилнинг октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия таълим форуми иккала давлат олий таълим даргоҳлари ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг янги даврини бошлаб берди. Ушбу жараён иштирокчилари орасида Сангзор воҳаси вакиллари ҳам бор.

 

- Якунига етган йилда Жиззах политехника институтининг халқаро миқёсдаги ҳамкорлари сони қарийб қирқтага етди, - деб таъкидлайди олий ўқув юртининг илмий ишлар бўйича проректори, техника фанлари номзоди Сирожиддин Товбоев. - Тошкент иқтисодиёт университети келгусида ўтган йилнинг кузида мезбон бўлган халқаро форумдан кейин Россия Федерациясидаги 11 та университет, институт ва илмий-тад-қиқот муассасалари билан истиқболли ҳамкорликка асос солинди.

Москва энергетика университети, Москва Давлат қурилиш университети, А.А.Гвоздева номидаги бетон ва темирбетон илмий-тадқиқот институти, Иваново Давлат кимё-технология университети, Иваново кимёвий қоришмалар университети, Москва Давлат автомобиль-йўллар техника университети, Жанубий Урал Давлат университети, Томск Давлат архитектура ва қурилиш университети, Қозон Миллий тадқиқот технология университети, Бошқирдистон Давлат университети билан ўрнатилган алоқалар қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириб бориш учун мустаҳкам замин яратди. Жумладан, халқаро миқёсдаги таълим йўналиши доирасида 6 та йўналиш бўйича олинган қўшимча квоталар ўзаро мулоқотларнинг бардавомлиги учун хизмат қилиши шубҳасиз.

2018 йилда Жиззах политехника институтига хориждан 19 та делегация ташриф буюрди.

Манфаатдорликни ўзида уйғунлаштирган фикр алмашувлар дунё миқёсидаги алоқаларни ривожлантириш учун кафолат ҳисобланадиган "Йўл харитаси"нинг ишлаб чиқилиши билан якун топди. Бу ҳужжатда белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши диққат марказига қўйилди.

- Ушбу йўналишдаги ишларимизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиб турибди, - дейди суҳбатдошимиз. - Бу фикрни, жумладан, EPASMUS дастури доирасида амалга оширилаётган "INTRAS" лойиҳаси (умумий қиймати 814 635 евро) мисолида айтиш ўринли, деб ҳисоблайман. Менежмент кафедраси катта ўқитувчиси, педагогика фанлари номзоди Дилафрўз Саидаҳмедова, енгил саноат кафедраси ассистенти Хуррам Оллоёров Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институтида ўқиб малака оширди. Халқаро алоқалар бўлимининг бошлиғи Темур Бердиёров Хитойнинг Шенян педагогика университетида йўлга қўйилган жараён билан батафсил танишди. Бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Зокировни ушбу давлатдаги Тонгжи университетига жўнатиш режалаштирилаяпти.

Серқирра жараёнда иқтидорли ёшларнинг янги авлоди майдонга чиқмоқда. Талабалар ўртасидаги анъанавий фан олимпиадасида Болбек Қурбонбоев, Шохруҳ Ибрагимов, Ҳасан Давлатов 2-3-ўринни эгаллади. Гидравлика, автомобилсозлик ва тракторсозлик, вентиляция ва ҳавони кондициялаш фанларини чуқур ўрганишга аҳд қилган ёшларнинг ўзиг хос фикрлашга интилиши кўпчиликни қувонтирмоқда. Беруний номидаги Давлат стипендияси, Ислом Каримов номидаги стипендия, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси стипендияси соҳиблари Лочинбек Барноев, Азиза Файзиева, Шохруҳ Маҳкамов, Барно Қўшбоқова, Азамат Янгибоевдан кўпчиликнинг умиди катта.

PEUGEOT-CITROEN заводи директорининг ўринбосари Януш Ковач ўтган дарслар, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан француз тили фани ўқитувчилари учун ташкил этилган ёзги мактаб сабоқлари самараси эндиликда сезилмоқда. Бир сўз билан айтганда, Жиззах политехника институти илм-фаннинг дунёвий интеграциясига фаол қўшилмоқда. Аудиториялардаги назарий ва амалий машғулотлар ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида олиб борилаётгани одатий ҳаётга айланиб улгурди.

- Бу ўзига хос воқеа, - деб таъкидлайди Сирожиддин Товбоев. - Энг муҳими, охирги икки йил оралиғидаги ўзгаришлар инсон омилини етакчи ўринга чиқарди. Ушбу эътибор илм ва фанга муносабатда яққол кўзга ташланаётгани барчани мамнун этаяпти. Ўзбекистон-Россия таълим форуми бу жараёнда етакчи ўринни эгаллайди.

Дарҳақиқат, россиялик ҳамкорлар илмий-техникавий алоқаларни йўлга қўйишни биринчи бўлиб бошлашди. Москва энергетика институтининг "Радиотехник тизимлар" кафедраси мудири, доцент Роман Куликов, Радиотехник қурилмалар ва антенна тизимлари кафедраси доценти Михаил Михайлов Жиззах политехника институтининг кўп сонли талабалари учун мутахассислик фанлари бўйича маъруза ўқишди. Амалий машғулотларда олий техник таълимнинг глобал масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш - энг муҳим масалалардан бири эканлиги Президентимиз 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга тақдим қилган навбатдаги мурожаатномада алоҳида таъкидланди. Бугунги куннинг талаби шундай: ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари, конструкторлик бюролари, тажриба-ишлаб чиқариш ва инновацион марказлар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Гап юксак технологиялар асосида фаолият кўрсатадиган инновацион иқтисодиётга ўтиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда диверсификация жараёнларини жорий этиш ҳақида бораяпти. Бу жараён эса ижтимоий йўналганлик, тезкорлик ва қулайлик, бошқарувчанлик ва технологияга асосланишнинг миллий мезонларини яратади.

Баҳриддин САТТОРОВ,

Жиззах политехника институтининг

"Бунёдкор ёшлар" газетаси бош муҳаррири

Раҳматулла ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter