Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ТАРАҚҚИЁТ САРИ ЯНА БИР МУҲИМ ОДИМ

 

Одатда, ватан ва халқ олдида катта ва масъулиятли, залворли ва буюк ишлар турганида давлат раҳбари Мурожаатнома эълон қилади. Бу дунёдаги ривожланган мамлакатлар тарихида кузатилган воқеа. Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллашига эришишни асосий мақсадимиз қилиб қўйганимиздан кейин бундай ҳодиса бизнинг ҳам шиддат билан одимлаётган мустақил диёримизда ҳам амалга оширилиши зарур эди.

Юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан кузатар эканман, аввало Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, қолаверса, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг депутати сифатида мамлакатимиз тараққиётининг бош дастуриламали бўлган ушбу ҳужжатда сиёсий бошқарув тизимида амалга оширилиши белгиланган янгиликларга ўз муносабатимни билдиришни лозим деб топдим.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада ўтган йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва мамлакатимизни 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари, олдимизга қўйилган стратегик мақсадлар ҳақида, яъни мамлакатимизни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшиш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш борасидаги вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Мурожаатномада баён этилган ҳар бир масала юзасидан билдирилган аниқ далил, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари барчанинг айни кўнглидаги гап бўлди. Зеро, ушбу дастурий маърузада бутун мамлакатимиз, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши батафсил белгилаб берилди.

Маълумки, мамлакатимизда янги бошланаётган йилга ном бериш ва бу йўналишда амалга оширишимиз лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш одати мавжуд. Келгуси йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит барпо қилиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг реал даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш каби ўта долзарб бўлган ишларни ҳисобга олиб, 2018 йилда бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида муҳтарам Президентимиз кириб келаётган янги - 2019 йилга "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб ном беришни таклиф қилди ва бу ташаббус нафақат анжуман иштирокчилари балки бутун халқимиз томонидан қўллаб-қувватланди.

Мурожаатномада яна бир муҳим ўзгариш - 2019 йилда вилоят, шаҳар, туман ҳокимларининг айни вақтда халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартиб бекор қилиниши айтилди.

Вилоят, шаҳар, туман ҳокимларини маҳаллий кенгашлар раислигидан халос қилиш масаласи Президентимиз томонидан амалга оширилаётган демократик янгиланишларда ўта муҳим босқични ташкил қилади. Чунки ижроия ҳокимият раҳбари қонун чиқарувчи органга ҳам раҳбарлик қилаётгани амалда кенгашнинг ваколати чекланишига олиб келаётган эди.

Таъкидлаш керакки, Мурожаатномадаги аниқ вазифаларни амалга ошириш орқали эл-юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида янги-янги марраларни қўлга киритамиз. Зотан, Мурожаатнома бизни ўз ишимизга янада масъулият билан ёндашишга, хамиша халқ орасида бўлишга ундайди. Бундай муҳим топшириқ ҳамда таклифларни амалга оширишда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ҳамда депутатлик гуруҳлари фаол ва ташаббускор бўлишлари лозим. Бу борада қабул қилинган қонун, қарор ва дастурлар ижросини депутатлик, жамоатчилик ва парламент назоратига олиш биз учун энг муҳим вазифа бўлиб қолади.

Барчамиз Мурожаатномада белгилаб берилган топшириқлар ижросига бирдек масъул бўлсак, албатта келгуси ишларимизда кўзлаган ижобий натижаларга эришамиз.

Жаҳонгир НОРТОШЕВ,

халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг депутати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter