Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

МУРОЖААТНОМА ҚИЗИҚИШ БИЛАН ЎРГАНИЛМОҚДА

 

Тумандаги саноат касб-ҳунар коллежида O`zLiDePдан халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларига сайланган депутатлар, сиёсий партия фаоллари, электорат вакиллари ҳамда Ёшлар иттифоқи аъзолари иштирокида Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Мазкур Мурожаатномада белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ло-йиҳасини ўрганишни ташкил этиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ўқув-семинарда сўзга чиққан нотиқлар мазкур тарихий Мурожаатнома давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилаб берганини таъкидлашди. Ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, ислоҳотлар жараёнида юртдошларимизнинг фаол иштирок этиши зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларга бағишланган маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давлат ва жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясади. Хусусан, ушбу ҳужжат юртимиз ёшлари ҳаётида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз тарихида иккинчи маротаба парламентга тақдим этилган Мурожаатномани ўрганиш, унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳар биримизга улкан масъулият юклайди. Зеро, мамлакатимиз равнақида кўп сонли фуқаролар, шунингдек, ёшлар муҳим куч бўлиши, инновацион ғоя ва ташаббуслар билан турли соҳалардаги ислоҳотларда фаол иштирок этиши керак. Бу борада ёшлар учун барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонун асосида янгича ёндашувларнинг жадаллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани ҳам фикримизнинг ёрқин тасдиҚидир. Хусусан, 2017 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ўтган қисқа даврда бу ташкилот ўз сафига мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишга аҳд қилган ёшларни бирлаштирди. Келгусидаги асосий вазифа ягона мақсад остида бирлашиб, амалий ҳаракатларни янада кенгайтиришдан иборат.

Мелиқўзи ОМОНЛИҚОВ,

халқ депутатлари туман

Кенгашининг депутати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter