Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

 

 

"Халқимизда "Таълим ва тарбия бешикдан бошланади" деган ҳикматли бир сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолотга, жамиятни тараққиётга етаклайди", дея алоҳида таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Биз бугунги кунда тарихий ҳужжат сифатида баҳоланаётган ушбу Мурожаатномани мактабимизда қизиқиш билан ўрганиб чиқаяпмиз. Шу асосда ўзимизнинг келажак режаларимизни белгилаяпмиз.

Мурожаатномада умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, фарзандларимиз ҳар томонлама камол топиши учун барча шароитларни яратиш лозимлигига алоҳида урғу берилганлиги мактабимиз жамоасини беҳад қувонтирди. Демак, таълим соҳасига давлат мадади янада ортади, эътибор кучаяди.

Биз маҳаллий шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, мактабимиз ўқув-тарбия базасини ривожлантиришга жиддий аҳамият бераяпмиз. Бу ўринда мактаб-маҳалла-оила ҳамкорлиги приципларига суянган ҳолда иш олиб бораяпмиз. Тўғри, синфхоналарни жиҳозлаш, компьютер, мультимедия техника ва технологиялари билан таъминлаш давлат томонидан амалга оширилмоқда. Лекин вақт тўхтаб турмайди - замон илгарилагани сайин таълим соҳасига қўйилаётган талаблар ҳам ортиб бормоқда. Шунинг учун ота-оналар ҳомийлик кўрсатиб, яқинда мактабимизга саккизта телевизор совға қилишди. Улардан тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини таъминлашда фойдаланамиз. Янги техника ва технологиялардан фойдаланиб синфлараро ахборот алмашинуви, фан беллашувлари ва кўрик-танловлар ташкил этилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг китоб мутолаасини ривожлантиришга оид фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўқувчилар ўртасида "Энг фаол китобхон", "Адабиёт билимдонлари" каби қизиқарли беллашувлар, китобхонлар конференциялари ташкил этилмоқда. Мактабимизда ўтказилган "Китоб марафони"да ўқувчилар билан биргаликда ота-оналар ҳам иштирок этишди. Улар фарзандларига бадиий китоблар харид қилишди, шунингдек, мактаб кутубхонаси учун кўплаб китоблар сотиб олиб беришди.

Феруза ЗАРИПОВА,

Шароф Рашидов туманидаги

5-умумий ўрта таълим мактаби

директорининг ўринбосари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter