Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ


Президентимизнинг "Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида"ги Фармони Сангзор воҳаси тараққиёти ва истиқболини белгилаб берган тарихий дастуриламал ҳужжатдир. Ҳудудда 2018 йилда қўлга киритилган иқтисодий кўрсаткичлар бу фикрнинг тўғрилигини тасдиқлайди.

 

Ўтган йили вилоятимизда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7 триллион 138 миллиард сўм, ўсиш суръати эса 105 фоизни ташкил этди. Бу натижаларда қишлоқ хўжалигининг улуши сезиларли ортди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳаракатининг изчил қўллаб-қувватланиши ўзининг ижобий самараларини берди. 1204 та кичик бизнес субъектига асос солинди. Бу кўрсаткичлар 2017 йилга нисбатан олиб қаралганда 21,7 фоизга кўпдир. 43 та янги қўшма ва хорижий корхоналар рўйхатдан ўтказилиб, доимий фаолият кўрсатаётган субъектлар сони 120 тага етказилди.

Мавжуд имкониятлардан фойдаланиш боис 2018 йилда 44 миллион 620 минг АҚШ доллари қийматига тенг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу саъй-ҳаракатлар экспорт ҳажмини 2017 йил билан таққослаганида 9,5 миллион АҚШ долларига ёки 127 фоизга орттиришни таъминлади.

2019 йилнинг 3 январида муҳтарам Юртбошимиз имзолаган Фармон асосида босқичма-босқич амалга ошириладиган "Илғор ҳудуд" синов лойиҳаси тараққиётнинг янги бос-қичини бошлаб бериши шубҳасиз. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Сангзор воҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ваколати берилиши эса инвестициялар жалб этишни юқори поғонага кўтаради.

Дастуриламал ҳужжатда "Бир қишлоқ - битта маҳсулот" тамойили бўйича талаб юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш учун етарли шарт-шароит яратиш белгиланган. Бу қулайликлар ўз навбатида аҳолисининг 53 фоиздан кўпроҚи қишлоқ ҳудудларида истиқомат қиладиган вилоятимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Бундай ёндашув пировард натижада қишлоқ аҳлининг турмуш шароитини сезиларли яхшилайди.

Баҳром МАМАЖОНОВ,

халқ депутатлари вилоят

Кенгашининг депутати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter