Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ОЧИҚЛИК, ШАФФОФЛИК ВА ҲОЛИСЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

 

Президентимиз 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида Халқ қабулхоналари фаолиятида мутлақо янги тизимга-сифат жиҳатидан янада юксак босқичга ўтилиши тўғрисида айтган эди.

2019 йил 17 январда давлатимиз руҳбари томонидан қабул қилинган "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқаролар билан бевосита ишлашга ўтишини, уларнинг халққа, жумладан, тадбиркорлик объектларига яқин кўмакчи бўлишини, Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Фармон муқаддимасида қайд этиб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти номига сўнгги икки йилда 2,5 миллиондан кўпроқ мурожаатлар келиб тушгани, республика ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни ўрганиш натижасида яна 1,1 миллиондан кўпроқ турли муаммолар аниқлангани жойларда ечимини кутаётган масалалар кўплигини, айримлари ўрта ва қуйи бўҚиндаги ташкилотлар даражасида ҳал этилмаётганини кўрсатмоқда.

Ана шу жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда муҳтарам Юртбошимиз Фармонига асосан, 2019 йил 1 февралдан бошлаб Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинмоқда.

Бундан буён давлат органлари Халқ қабулхоналари бошчилигида ўзлари масъул бўлган ҳудудларда маҳаллама маҳалла, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадон, ҳар бир оила муаммоларини ўрганиб, уларни ижобий ҳал қилиш чораларини кўради.

Мазкур Фармон билан жорий қилинадиган яна бир янгилик шундан иборат- бундан буён шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналари бошчилик қиладиган секторлар штаблари аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар худудларни маҳалла ва хонадонлар, оилалар кесимида таҳлил қилиб, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларини шакллантиради, Шаҳар ва туман ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси қисқа муддатли - бир йилга мўлжалланган манзилли тадбирлар режалари ижросини таъминлайди. Халқ қабулхоналари ва Президент Администрацияси бўлинмалари мазкур тадбирлар режалари ижросини назорат қилади.

Халқ қабулхоналари секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари мажлисида муҳокама этиш учун ҳар чоракда ахборот киритади. Ушбу ахборот юзасидан мутасадди раҳбарлар ҳисоботи эшитилади

Жисмоний имконияти чекланган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш келгусида Халқ қабулхоналари томонидан амалга оширилади. Ушбу тузилмалар, шунингдек, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш,ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини ўрганиш, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этади.

Халқ қабулхоналари секторлар штаби таркибига киритилган давлат органлари худудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органларига таклиф киритиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Фармонга асосан, "Hudud" ахборот тизими янада такомиллаштирилиб, унга барча Халқ қабулхоналари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар интеграция қилинади. 2019 йилнинг 1 июлига қадар барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтлари, 2020 йилнинг 1 январига қадар туман ва шаҳар бўлинмалари веб-сайтлари ташкил этилади.

Президентимизнинг ушбу Фармони Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга кўтариш баробарида, ислоҳотлар таъсирчанлигини ҳам янада оширади, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун барча имкониятларни яратиш учун хизмат қилади.

Маматқул АБДУВАЛИЕВ,

халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter