Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ

 

Ҳ
ар бир воқеанинг ўзига хос сабаблари бор. 2018 йилнинг куз фаслида пахтазор майдонида бўлиб ўтган илк учрашув кейинчалик томонлар ҳаётида сезиларли ўзгаришлар рўй бериши учун хизмат қилди.

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати Баҳринисо Сувонқулова эслайди:

- Оилалардан ҳашарга чиқадиган вакилларнинг бари билан тез орада танишиб олдик. Кўнгиллилардан тузилган отряд аъзоларининг асосий қисми белгиланган режани ошириб бажарарди. Энг яхши деб топилган ҳашарчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари терилган пахта учун тўланадиган пул билан қўшиб топширилиши анъанага айланганди.

Дам олиш пайтида бир-биримиз билан фикр алмашардик. "Қатортол" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Буюк Турон” кўчасининг 50-уйидаги муаммолар ҳақида дастлаб ўша хонадон соҳибидан эшитганман. Суҳбатдошим гап орасида турмуш ўртоҚи бетоблигини айтди…

Мулоқот чоғида опа эркак киши барибир нимадандир истиҳола қилаётганини тушунди. Мавсум якунланганидан сўнг оила билан танишишни кўнглига тугиб қўйди.

Дарднинг келиши осон, кетиши эса қийин экан. "Буюк Турон" кўчасида умргузаронлик қиладиган Дилфуза Аҳмедова кутилмаганда ётиб қолди. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидаги шифохоналарда даволанди. 2-гуруҳ ногиронига айланди. Аммо қанчалик қийналмасин мушкулини осон қилиш мақсадида ҳеч кимдан мадад сўрамади. Одамлардан андиша қилди, маломатда қолишдан уялди.

Уй бекасининг раъйига қараб икки нафар болаларнинг отаси ҳам ишлашни тўхтатди. Ахир, нима қилсин. Бошқа чора йўқ. Эру-хотин ана шундай шароитда ҳам фарзандларнинг ўқиш ва машғулотларга бориши ҳақида ўйлашди. Мутасаддилардан гап эшитмаганига шукур қилиб яшашди.

Ҳаш-паш дегунча ўтган етти йил оралиғида хонадоннинг муаммолари бўй чўзди. Бу орада оилани газ тармоғидан узиб қўйишди. Ўаммасига қарздорликни сабаб қилиб кўрсатишди…

Ваъдасида турган Баҳринисо Сувонқулова оила аъзоларини тушкун бир кайфиятда учратди. Қанчалик қийин бўлмасин, меҳмон Дилфузанинг кўнглига йўл топди. Кўп йиллик тажриба, илиқ муомала, босиқлик беҳудага кетмади.

Иш режасидан келиб чиқиб йўлга қўйилган депутатлик қабулига Сувонқулова туман адлия бўлими бошлиғини таклиф этди. Ҳамфикрлар яна Дилфуза Аҳмедовани йўқлаб боришди. Қабул якунида бемор аёлга дори-дармонлар ва энг зарур тиббиёт воситалари олиб берилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик қабулхонаси ташаббуси билан "Мўлканлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда ҳудудда содир бўлган фавқулодда ҳодисанинг келиб чиқиши сабаблари таҳлил қилинди.

Етти йил олдин кичик яра кўринишида намоён бўлган хасталик лоқайдлик ва совуққонлик сабаб катта муаммо кўринишини олди. Вилоят марказидан меҳмонлар, сиёсий партиядан маҳаллий Кенгаш депутати этиб сайланган Тўлқин Шерматов, Шамси Абдураҳимова келганини эшитишган шекилли, бир зумда тиббиёт ходимлари ҳам пайдо бўлиб қолишди. Янги қурилган, тўлиқ таъмирлашга муҳтож хонадоннинг доимий назоратда туришини айтишди.

Аммо бу иддао тез орада рад этилди. Маълум бўлишича, Ибн Сино шогирдлари бемор ҳузурига охирги марта … 11 январда келишган экан. Шунинг учун ҳеч ким улар билан баҳслашиб ўтирмади.

Очиғини айтганда, эътирозлар фақат қишлоқ оилавий пункти мутасаддиларигагина тегишли эмас. Яшириб нима қилдик, патронаж ҳамшираси, умумий амалиёт шифокорларининг нафақат Дилфуза Аҳмедова, балки бошқалар ҳузурига ҳам мунтазам боришмагани бор гап.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар билан ишлаш, вояга етмаганлар бўйича комиссия нима иш билан шуҚулланди? Дилфуза илгари бошқа маҳаллада яшаб келгани, "Қатортол"да сўнгги йилларда истиқомат қилаётгани масаланинг моҳиятини ўзгартирадими?

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, сиёсий партияларнинг бошланҚич ташкилотлари етакчилари, фуқаролар йиҚинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, бугунги кундаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар нега хотиржам?

Энг ачинарлиси, ҳудуддаги 1-секторнинг собиқ раҳбарияти (Сайфиддин Исмаилов) оилалардаги муҳитни яхшилашга эмас, қо-Қоздаги рақамларни кўпайтиришга асосий эътиборни қаратди. Натижада, қишлоқ аҳ-лининг кўпгина муаммолари амалда ҳал этилмай келинди. Фуқароларда маҳаллий бошқарувга ишонч йўқолди.

- Энди бундай ишлаб бўлмайди,- деди Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгашининг раиси, халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати Ўрол Ўрозбоев. - Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни ҳозир бошламасак, эртага кеч бўлиши аниқ.

Сайёр қабулда таъкидланганидек, "Тошкентлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Оққайин, Чаманзор, Бирлашган, Зангиота, Низомий, Тошкентлик кў-чаларидаги хонадонларнинг 400 тасида сўнгги 2-3 йиллардан буён табиий газ босими ўта пастлиги кузатилмоқда. Ёшлик, Чуқурсой ва Уч йўл кўчалари таъмир-ланишга муҳтож. Бу фикрни "Қўшкўприк", "Қатортол" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Марварид, Шаршара, Қулама, Акмал Икромов кўчалари мисолида айтиш ўринлидир.

"Мўлканлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг сони кескин кўпайди. Бу жараён янги умумий ўрта таълим мактабига эҳтиёжни орттираяпти.

2-гуруҳ ногирони Наргиза Зокиржонова даволанишни давом эттириш учун республика шифохонасига йўлланма ажратилиши борасида ёрдам сўраб сайёр қабулга келибди. Аёлга бу ишни ижобий ҳал қилиш борасида маслаҳат берилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг муаммолари ечимига асосий эътибор қаратилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги раҳбарияти томонидан Дилфуза Аҳмедовани ижтимоий муҳофаза қилиш, унинг ногиронлик тоифасини қайта кўриб чиқиш, турмуш ўртоҚига амалдаги қонунчилик асосида нафақа тайинлаш масалалари киритилган депутатлик сўрови доирасида қараб чиқилмоқда. Бемор аёлнинг операция қилиниши ва даволаниши таъминланади. Ўар бир мурожаат ижобий ечим топиши учун шахсий жавобгарлик саъй-ҳаракатларда ўз ифодасини топади.

Ўзбекистон Республикаси "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутати тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддаси бажарилишига муносабат билдириш узоққа чўзилмади. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан янгидан ташкил этилаётган 1-сектор мутасаддилари ҳамда "Соғлом авлод учун" хайрия фонди туман таянч маскани раҳбарлари Дилфуза Аҳмедовани йўқлашди.

Баҳринисо Сувонқулова ҳам ҳар доимгидек хайрли ишларга бош-қош. Синглисидай яқин, сирдоши бўлиб қолган аёлнинг ташвишларини осон қилиш, қувончларига шерик бўлиш ҳақида ўйлаяпти.

Донишмандлар "Дунёни яхшилик қутқаради", дейишади. "Қатортол"даги бу гўшанинг ташвишлари арийдиган лаҳзалар узоққа чўзилмайди. Бу муҳитни ўзбекона бағрикенглик, саховатпешалик яратади. Ҳамма гап унинг тамал тошида. Баҳринисо Сувонқулова қўйган тамал тоши каттаю кичикка меҳр кўрсатиш ҳеч қачон вақт, сарҳад танламаслигини ҳамиша эсга солиб туради.

Раҳматулла ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter