Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА

2018 йилда Жиззах шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари барча соҳалар бўйича ошириб бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича шаҳар статистика бўлими томонидан Давлат статистика тизимини шакллантириш бўйича изчиллик билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотларини йиҚиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шакллантирилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида фаолият кўрсатаётган 822 та саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 1788,7 млрд. сўмга, бу борадаги кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 100,2 фоизга бажарилди.

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 999,2 млрд. сўмга (2017 йилга нисбатан 101,3 фоизга) бажарилди.

Қишлоқ хўжалигидаги 213 та корхоналар томонидан 381.5 млрд. сўмлик махсулот етиштирилди. Режа ўтган йилга нисбатан 101,1 фоизга бажарилди.

Қурилиш тармоҚидаги 651 та корхоналар томонидан бажарилган ишлар хажми 522,2 млрд. сўмга (ўтган йилга нисбатан 102,6 фоизга) уддаланди.

941 та савдо ва чакана савдо корхоналари томонидан бу рақам 1158,3 млрд. сўмни ташкил этди. Режа 2017 йилга нисбатан 108,6 фоизга бажарилди.

Хизматлар кўрсатишнинг барча турлари бўйича 2717 та хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан 1699,6 млрд. сўмлик иш ҳажми бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 113,8 фоизга бажарилди.

Саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10337 сўмни, ҳалқ истеъмоли махсулотлари ишлаб чиқариш 5769 сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2185 сўмни, капитал қуйилмалар 7046 сўмни, қурилиш ишлари 3015 сўмни, чакана товар айланмаси 6688 сўмни, жами хизматлар ҳажми 9814 сўмни ташкил қилди.

А.Мурунов,

шаҳар статистика

бўлимининг бошлиғи


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter