Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

САФДАН ЧИҚИБ КОЛМАНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимини жорий этиш, халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишида жиддий камчиликларга йўл қўйилаётгани алоҳида таъкидланган.

 


Жумладан, "…республика миқёсида секторлар ишини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги секторлар фаолияти бошқарувида тарқоқликни юзага келтирмоқда ҳамда ҳудудларда секторлар фаолиятига оид қонун ҳужжатлари нормаларининг турлича талқин қилинишига олиб келмоқда" деб кўрсатилган қарорда.

Мазкур қарор билан секторлар фаолияти мувофиқлаштирилиб, уларда доимий ишлайдиган сектор штаби котиби вазифаси жорий этилди. Секторлар фаолиятида фаол қатнашган штаб аъзолари ҳар чорак якуни бўйича рағбатлантирилиши, аксинча лоқайдлик, эътиборсизликка йўл қўйган масъулларга жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар кўрилиши белгилаб қўйилди.

Мана, йилнинг биринчи чораги ҳам якунланди. Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида барча соҳалар бўйича дастлабки чоракда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хўш, секторларда нима гап?


ИШЛАГАНГА ТАШАККУР

Туман ҳокими Зоир Мирзаев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда айнан туманда ташкил этилган тўртта сектор штабларининг фаолияти таҳлил этилди. Хусусан, 1-штаб котиби Ш. Мамараҳимов, 2-штаб котиби Ж. Алимбеков, 3-штаб котиби Ф. Раҳмонов ҳамда 4-штаб котиби С. Очиловлар ахборот берар экан, секторлар доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил тўхталдилар.

Бугунги кунда иш билган, халққа хизмат қилишни ўз виждоний вазифаси деб ҳисоблайдиган одамлар назардан четда қолмайди. Секторлар фаолиятига баҚишланган йиҚилишда ҳам шу принципга тўлиқ риоя этилди. Яъни секторлар фаолиятида иштирок этиб, аҳоли мурожаатларининг амалдаги қонунларга мувофиқ ҳал этилишига муносиб ҳисса қўшган, ўз хизмат вазифаси ҳамда жамоат ишларини уддалашга имкон, вақт топишга эришолган бир қатор сектор штаблари аъзолари рағбатлантирилди. ЙиҚилиш баённомасига асосан 1-сектор штаби аъзоларидан "Ермулккадастр" хизмати ходими Х.Умрзоқов, "Халқбанки" Учтепа филиали бошқарувчисининг ўринбосари Ш.Қиёмов, "Тумангаз" корхонаси муҳандиси К.Сувонқулов, "Сувоқава" корхонаси участка бошлиҚи Ў.Иномов, туман молия бўлими иқтисодчиси Э.Холхўжаев, 2-сектор штаби аъзолари — "Ермулккадастр" хизмати ходими О.Нортоев, "Тумангаз" корхонаси ходими С.Тўйчиев, молия бўлими мутахассиси М.Хурсандов, 3-сектор штаби аъзолари — халқ таълими бўлими мутахассиси С.Норбўтаев, туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази шифокори Э.Хожиев, туман тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Д.Ҳамидова, 4-сектор штаби аъзолари — туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходими М.Соатов, "Тумангаз" корхонаси ходими М.Сувонова, туман мактабгача тарбия бўлими хўжалик ишлари мудири Д.Нажмиддиновлар бир ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирилди.

Тўғри-да, ўз меҳнати натижасини кўрган кишининг кўнгли ўсади, халқ ташаккури эса энг олий мукофотдир.


ЧАККИГА ДАККИ

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, штаб аъзоси бўлиб олиб аравани қуруқ олиб қочаётганлар ҳам йўқ эмас экан. Бу ҳақда йиғилишда юзхотирчиликка берилмасдан очиқ айтилди. Давлатимиз раҳбари қарорининг ижросини таъминлашда масъ-улиятсизликка йўл қўйган штаб аъзоларига нисбатан белгиланган тартибга мувофиқ жазо чоралари қўлланилди.

Жумладан, 1-сектор штаби аъзолари — туман Давлат со-лиқ инспекцияси инспектори С.Донабоев, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши бош мутахассиси З.Умаров, ветеринария бўлими врачи Ф.Раупов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарининг ўринбосари К.Абдуллаев, 2-сектор штаби аъзолари — туман Давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Н.Мансуров, Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори М.Ходжаев, "Халқбанки" Учтепа филиали ички назорат бўлими мутахассиси А.Сатторов, "Агробанк" Учтепа филиали етакчи мутахассиси С.Худаяров, 3-сектор штаби аъзоси — ветеринария бўлими врачи К.Файзиев, 4-сектор штаби аъзолари — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши бош мутахассиси Д.Тошпўлатова, туман тиббиёт бирлашмаси Равот бўлими мудири Х.Норбеков, Бандликка кўмаклашиш маркази ходими Ҳ.Полвонов, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходими Д.Суннатов, электр тармоқлари корхонаси ходими Ш.Жўраев, ветеринария бўлими ходими Ш.Ориповларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасининг 2-бандига асосан ойлик иш ҳаққининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Шунингдек, тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан секторлар фаолиятида иштирок этмаган, Президент қарори ижросини таъминламаган 1-сектор штаби аъзолари — "Агробанк" туман бўлими бош ҳисобчисининг ўринбосари У.Юнусов, электр тармоқлари корхонаси ОРК бўлими ходими Ж.Мелиев, 2-сектор штаби аъзоси — туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўлов гуруҳи инспектори Э.Нуриддинов, 3-сектор штаби аъзоси — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг диний-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Мелиева, 4-сектор штаби аъзоси — "Сувоқава" корхонаси бў-лим бошлиҚи Х.Холмуродовларни эгаллаб турган вазифаларидан озод этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилди.

Дарҳақиқат, туманда ташкил этилган секторлар ўз номи билан ҳудудларни комплекс ривожлантиришга масъул тузилмадир. Секторларда нафақат давлат тузилмалари, балки аҳоли турмуш шароити, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оила, маҳалла институтлари олдида турган муаммо, ечимини топмаётган масалалар ҳам ҳал этилади. Демак, сектор штабларига аъзо бўлиш бевосита фидокор, халқим, юртим деб яшаётган инсонларгагина насиб этади. Штаб аъзоси деган номни шунчаки кўтариб юриш, аммо шарафли бўлган вазифани бажармаган кимсаларга ҳар қанча эътироз билдирилиши ҳам кам аслида.

Халқимиз қилинган чакки ишга доим дакки бериб келган. Туманда фаолият кўрсатиб келаётган секторлар штаблари фаолиятининг уч ойлик якунида айтилган танқидий фикрлар ана шу чаккига айтилган даккидир. Дакки эшитган масъул ходимлар бундан тўғри хулоса чиқаришлари лозим.

Йиғилишда штаблар фаолиятини янада жонлантириш, хусусан, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, алоқа, Интернет тармоқларининг узлуксиз ишлаши, аҳоли хатловини ташкил этиш ва якунлаш масалалари юзасидан қарор қабул қилинди.

Бир сўз билан айтганда, эндиликда секторлар штабига шунчаки навбатчиликка бориб келгандай ташриф буюриш даври ўтди. Штаб аъзолари ҳар куни, ҳар соатини бу ерда эзгуликка сарфлаши, одамларга, жамиятга фойдали ишлар билан машғул бўлиши лозим. Шундагина халқ олқишига сазовор бўла олади. Акс ҳолда сафдан чиқиб қолиш ҳеч гап эмас.

Асад МУСТАФОЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter