Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

АДОЛАТ ҲАММА УЧУН ДАСТУР

Мамлакатимизда юз бераётган демократик ўзгаришлар секторлар фаолияти, қолаверса, барча соҳалар раҳбарларининг сайёр қабулларида ўз аксини топмоқда. Бу жараёнларда ҳудудларда тўпланиб қолган ижтимоий муаммолар ечимини топмоқда, камтаъминланган, етимлар, бошқалар кўмагига муҳтож оилалар ва беморларга ёрдам қўллари узатилмоқда.

Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаевнинг сайёр қабулига тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари таклиф этилди. Бу масалалар кўламига қараб, ўз жойида ҳал этишга қаратилган чора эди. Очиғини айтганда туман раҳбарига фуқаролар мурожаатларининг кўпайганлигига айрим раҳбарларнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги ҳам сабаб бўляпти. Акс ҳолда маҳаллаларда ҳал этилиши лозим бўлган вояга етмаган болаларга нафақа тайинлаш, моддий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳоким қабулига кўтариб чиқилмаган бўлар эди. Айниқса, маҳалла раислари сайлови эшик қоқиб турган бир пайтда маҳалладаги ички масалаларнинг туман миқёсигача кўтариб чиқилишини ҳеч қандай асос билан оқлаб бўлмайди.

- Маҳалла раислари болалар нафақасини сўраб келган фуқаролар аризасига "лимит" етмаётганини баҳона қилиб, рад жавобини беришяпти. Давлатимиз болалар учун ҳеч нарсани аямайди, шунингдек, тартиб-тамойилга мос келадиган ҳар бир оила бундай нафақаларни ўз вақтида олиши шарт,-деди туман ҳокими.

Зоир Мирзаев туман молия бўлими раҳбариятига маҳаллаларга болалар сонига қараб маблағ ажратиш топшириғини берди.

Елена Ҳасанованинг фарзанди кўп вақтдан буён суяк хасталигидан азият чекади. Оиланинг топган пули дори-дармонга сарфланади. У фарзандини республикадаги йирик соғлиқни сақлаш муассасаларида даволатишда ёрдам беришни сўради. Ҳоким топшириғи билан туман ССБ раҳбари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда соҳа вазирлиги билан боғланиб, масалани ижобий ҳал этди. Ҳоким бу оилага ҳомий ташкилот тайинлаб, уларга керакли ёрдам кўрсатишни тайинлади.

- Биз Е. Ҳасанова оиласига кийим-кечак ва дори-дармонлар ажратдик,-дейди "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси туман бўлими директори Заҳро Мўминова.- Ушбу оиладан доимий хабар олиб турамиз.

Ҳоким қабули давомида тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, уларни ер, бино билан таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш масалаларида ҳам мурожаатлар кўриб чиқилди.

-Мен "Қаҳрамон" маҳалласида тикув цехи очганман, - дейди тадбиркор Феруза Норпўлатова. - Ҳозирги пайтда 20 нафар хотин-қиз цехда фаолият кўрсатади. Агар бино қуриш учун ер ажратилса, ишловчилар сонини 40 нафарга етказиш имкониятим бор.

Зоир Мирзаев болалар кийим-кечаги тикишга ихтисослашган бу тадбиркорлик субъекти учун ер ажратиш, қурилажак бино лойиҳасини тайёрлаш юзасидан ўринбосарлари ва архитектура бўлимига топшириқ берди. Нафақат бу масалада, балки, тадбиркорлик шахобчалари очиш, улар учун бино қуриш юзасидан қилинган бача мурожаатлар амалдаги қонунларга мувофиқ ижобий якун топди.

Ҳоким қабулига келар экан, ҳар бир одам ўзини ҳақ деб билади. Ҳокимга учрашсам кўтарилган муаммо, албатта ўз ечимини топади, деган фикрда бўлади. ¤з ечимини кутаётган шундай масалалар борки, уларни ҳал этиш учун катта-катта маблағлар талаб этилади. Балки, улар қайсидир томондан ҳақдир. Чунки, "Обод маҳалла" дастури доирасида биргина Учтепа шаҳарчасида қанча бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бир пайтлар сувсиз қақраб ётган кўча-ю майдонлар яшилликка бурканмоқда, янги, замонавий бинолар қад кўтармоқда. Бундай яратувчиликни кўрган ҳар бир инсон қалбида умид уйғонади, ўз маҳалласининг шундай гўзал ва обод бўлишини истайди.

- Маҳалламиздаги поликлиника биноси эскириб кетган - дейди раваллиқлик Мели бобо Файзуллаев, - Биз ҳам маҳалламиздаги тиббиёт масканининг замонавий, имкониятлари чегараланмаган жой бўлишини хоҳлаймиз.

"Олтинсой" маҳалласидан келган Қаршигул Усмонова эса маҳаллага ичимлик суви тармоқлари ўтказиш, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш масалаларини кўтарди. Унинг мурожаатининг ижроси ҳам назоратга олинди.

Шукрона келтириш билан ношукурлик ўртаси бир қарич ҳам чиқмайди. Ҳоким қабулига келган юздан ошиқ фуқароларни кузатган одам шундай ўйга боради. Негаки, айрим оқсоқоллар қабулга ҳеч қандай мурожаатсиз, туманда бўлаётган ўзгариш ва янгиликлар учун туман раҳбариятига миннатдорчилик билдириш учун келган бўлса, айримлар камтаъминланганлигини пеш қилиб, уйини таъмирлаб бериш, жиҳозлаш учун телевизор, гилам, мебель беришни сўраб, талаб билан келганлиги кишини ҳайратга солади.

Шундай бўлса ҳам туман ҳокими адолатпарварлик юзасидан барча камтаъминланган оилаларга тайинланган ҳомийларга имкон даражасида кўмак бериш тўғрисида топшириқлар берди.

Асад МУСТАФОЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter