Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

"ДАРДИМГА ШИФО ТОПДИМ”


Саломатлик бизнинг энг катта ва топиб бўлмас бойлигимиз ҳисобланади. Соғлигимизда бирон муаммо пайдо бўлса, кўзимизга дунё қоронғу кўрина бошлайди. Албатта, жони оғриб турган инсонга ҳеч қандай хурсандчилик татимаслиги тайин. Шундай вақтда ўз касбининг фидойиси бўлган шифокорлардангина нажот топамиз. Ана шундай жонкуярлар хизматидан мамнун бўлган Бахмал тумани, ¤смат шаҳарчаси, Дўстлик маҳалласида яшовчи Зебинисо Муродова таҳририятимизга мурожаат қилди.

— 2018 йил мобайнида икки, бу йил эса бир марта ушбу вилоят кўп тармоқли марказий шифохонада даволаниб чиқдим. Ҳар гал келганимда мени илиқ кутиб олишади. Энг муҳими, мен бу ерда ҳеч нарсага пул сарфламайман. Мендек кам таъминланганларга давлатимиз томонидан текин муолажалар олиш имконияти яратилиб қўйилган, — дейди суҳбатдошимиз. — Бош шифокор Асқар Бегматов, кардиология бўлими бошлиғи Анвар Ўралов, бўлим шифокори Қаҳрамон Бойбусинов, пульмонология бўлими бошлиғи Умида Умирова, уролог Асқар Бегматовлар мени ўз вақтида кўрикдан ўтказиб туришди. Уларнинг хушмуомалалик билан тезда тузалиб кетишим ҳақида гапиришлари дардимга дармон бўлди. Ҳамшираларнинг парваришидан жудаям хурсанд бўлдим. Келганимда буйрагимда туз, ўтимда эса тош борлигини айтишди. Ҳозир соғлиғимдан шикоятим йўқ, ўзимни жудаям яхши хис қилаяпман. Бунга сабаб қўлланилган даво усулларигина эмас, балки шифохонадаги муҳит, эътиборнинг яхши эканлиги деб ўйлайман.

Ҳа, эътибор бор экан, ҳам соғлиғида, ҳам руҳиятида мамнуниятни хис қиладиган юртдошларимиз тобора кўпаяверади. Юртбошимиз томонидан сўнгги йилларда тиббиётни такомиллаштириш, тиббий муассасаларнинг аҳволини яхшилаш борасидаги олиб борилган ишлар ўз самарасини бермоқда. Буни ортиқча таърифларсиз юқоридаги миннатдорчилик тимсолида кўришимиз мумкин.

Шаҳноза МАНСУРОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter