Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Назира опанинг хазинаси

  • Ҳовлига сув сепилиб, супириб қўйилган. Ўзидан жаннат ифорини таратиб турган чаманзорда турли хил гуллар севимли шоиримиз Ҳамид Олимжон куйлаганидек чаппор уриб гулламоқда. Атрофдаги тартибни кўриб, бу ҳовлида ҳақиқий боғбон яшаб, меҳнат қилаётганини ҳис этасиз.

 

Шаҳаримизнинг "Дўстлик" маҳалласидаги Расуловлар хонадонига ташриф буюрсангиз ана шундай гўзалликнинг гувоҳига айланасиз. Бу оилада ҳамма гулни яхши кўради. Шунинг учун ҳам оилада барча, айниқса, хонадон бекаси Назира опа тиним билмай меҳнат қилади.

- Гуллар одамларга завқ бағишлайди, барчага бирдек ёқади. Кимдир лолани, кимдир атиргулни севади. Байраму тантаналарда гул энг яхши совға ҳисобланади. Шунинг учун ҳовлимизда ўн беш йилдан бери гул парваришлаб келмоқдамиз. Гуллар инсон кайфиятини кўтаради, шу сабабли оиламиздан хурсандчилик аримайди, - дейди хонадон бекаси Назира Расулова.

Опа гулзорида гулларнинг 60 дан ошиқ хилларини парвариш қилади. Јорашаҳзода, яшил фикус, бегония, фиалька, геран, чиннигул ва бошқа гулларнинг ўнга яқин турларини кўпайтириб, парваришламоқда.

- Гуллар жуда гўзал бўлиши билан бирга ўта таъсирчан ўсимликдир. Уларнинг ёнига хафа ҳолда яқинлашсангиз дарров сезади. Уларнинг яхши ривожланишига хонадондаги муҳитнинг ҳам таъсири бор. Шунинг учун гул парваришлашда доим ижобий сўзларни ишлатамиз, эркалаймиз, шўх қўшиқлар хиргойи қиламиз.

Аввал Назира опанинг гапига ишонмадим. Шунинг учун бўлса керак, опа қаттиқ-қаттиқ гапирди, қўлидаги куракчани бетон йўлакка уриб шовқин қилди. Шу заҳоти тикка ўсаётган гуллар "бош"ларини эгиб олишди. Назира опа дарров гулларни силаб-сийпалади, уларни эркалади:

- Менинг гўзалларим, оҳ-оҳ, қаранг, буларнинг ифоридан жаннат ҳиди келиб турибди!

Опанинг сўзларидан кейин гуллар қаддини кўтариб, яна аввалги ҳолига келди. Бунга гувоҳ бўлган одамнинг ҳайратланмай иложи йўқ. Тўғри, жониворларнинг эгасига садоқати, гапини тушуниши ҳақида кўп эшитганмиз. Лекин, ўсимликларнинг яхши гап билан шовқин-сурон, ёмон сўзлардан таъсирланишини энди кўрдик. Табиатда ҳамма жонзотлар, ўсимликлар бир-бири билан узвий боғлиқ эканлиги ҳақиқат экан.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шу йилнинг 5 июнида "Жиззах вилоятида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарор қабул қилди. Ушбу меъёрий ҳужжат оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган, томорқадан самарали фойдаланиб, оила бюджетига фойда келтираётган жиззахликларни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

- Давлатимиз, шахсий томорқалардан фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга эътибор қаратаётгани бизнинг руҳимизни кўтариб юборди. Имкониятларимизни ҳисобга олиб, ҳовлимизда зотли товуқ боқишни йўлга қўйдик, - дейди Назира Расулова.

Ҳа, халқ хўжалигидаги аҳамиятини эътиборга олиб халқимиз паррандачиликни "Етти хазинанинг бири", дейди. Айни пайтда ушбу хонадонда ўнга яқин турдаги зотли товуқлар боқилиб, кўпайтирилмоқда. Товуқчиликнинг ҳам оила рўзғоридаги камчиликларни тўлдиришда муносиб ўрни бор.

Гулираъно НУРИЛЛАЕВА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter