Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

МАЙДОНЧАНИ ТОРТИБ ОЛМАНГ – У БОЛАЛАРНИКИ

Ҳаво исиб, кун узайгани сайин болалар бўш вақтларини турли спорт тўгаракларида, истироҳат боғларида, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар атрофидаги болалар майдончаларида ўтказишади. Сўнгги йилларда замонавий уй-жойларнинг қурилиши, янги мавзеларнинг бунёд этилиши билан бирга барча қулайликларга эга бўлган болалар майдончаларининг ҳам фойдаланишга топширилаётгани давлатимизнинг келажак авлодга бўлган ғамҳўрлигининг бир намунасидир. Фарзанди хонадонига яқин атрофдаги майдончада ўйнаб юрганида ота-она ҳам ҳавотирсиз рўзғор юмушлари билан машғул бўлади. Бундай қулайликлар албатта барчани бирдек қувонтиради.

 

 

Бироқ, шаҳримизнинг Сайилжойи маҳалласидаги 140 та оила истиқомат қилаётган 21 ва 22-кўп қаватли уйлар ўртасидаги болалар майдончасини кўриб таъбимиз хира тортди. Бу ерда бегона ўтлар ўсиб кетган, қадам ташласанг гўё хаслар орасида биқиниб турган бирорта ҳашарот чақиб оладигандек. Майдончадаги бир нечта арҚимчоқ, сирпанчиқ ва шунга ўхшаш ўйин ускуналари аллақачон майдон четига суриб ташланган ва ҳозир улардан кир қуритгич сифатида фойдаланишмоқда. Баъзи арғимчоқларнинг қисмлари кимлардир томонидан суғуриб олиб кетилган. Бу бир кўриниш. Энг ачинарлиси, болалар майдончасининг ярмини аҳоли машиналар турар жойига айлантириб олган.

"ФАРЗАНДларимни ҚЎриҚлаб

юраман"

– Кўп қаватли уйда яшаганимиз учун ёз кунлари фарзандларим уй ичида диққинафас бўлиб кетишади, – дейди ўз исми-шарифини айтишни хоҳламаган опахон. - Уйимиз катта йўлга яқин бўлмаса ҳам болаларимни ҳовлига ёлғиз чиқаришга қўрқаман. Сабаби, улар ўйнайдиган майдон машиналар тураргоҳига айланган. Бир-икки марта бехосдан келиб қолган машина болаларни туртиб юборишига сал қолганига гувоҳ бўлганман. Шу туфайли фарзандлари ўйнагани чиққанда ота-оналар кузатувчи бўлиб юришга мажбур бўлишяпти. Бу ҳам етмагандек майдонча атрофида биронта ҳам ўриндиқ йўқ. Қўшнилар вақтинча фойдаланса бўладиган, ҳар хил ёғочлардан терилган ўриндиқлар ясаб олишган.

"Машинамни шу ерга ҚЎйишга мажбурман"

– Илгари уйимизнинг орқасида ҳар бир хонадон қаторида кичикроқ бўлса-да томорқа ва унинг ёнида машиналар турар жойи бор эди, – дейди шу ерда истиқомат қилувчи А.Ш. – Шу ерда яшовчилар машиналарини орқага қўйишарди. Болалар бехавотир ўз майдонларида ўйнашарди. Уйимизнинг орқа томонида қурилиш ишлари бошланиши тўғрисидаги хабардан сўнг томорқаларимиздан ҳам, машиналар турар жойидан ҳам маҳрум бўлдик. Шу туфайли машинамни шу ерга қўйишга мажбурман, Серқатнов кенг йўлларда йўл қоидаларига амал қилган ҳолда хотиржам ҳаракатлансак-да, бу ерга машинани жойлаб олгунча ва чиқиб кетгунча кўнглимизга хадик оралайди. Ўйнаб юрган бола бирдан йўлимизга чиқиб қолмасмикин деб қўрқамиз.

Бу уйларда яшаётган аҳолининг шикоятлари айниқса, шу кунларда авжига чиққан. Чунки, болалар ёзги таътилга чиқишди. Демак, ўйингоҳ болаларга ҳар доимгидан-да кўпроқ зарур бўлмоқда.

Биз бу ҳолатга «Сайилжойи» маҳалла фуқаролар йиҚини раиси Инатулла Шокиров қандай муносабат билдириши билан қизиқдик

– Бу маҳаллага раис этиб тайинланганимга кўп вақт бўлгани йўқ. Аввал ишлаган раҳбарнинг даврида 21 ва 22-уйнинг ҳовлисида замонавий болалар майдончасининг қурилиши режага киритилган. Аммо баъзи сабабларга кўра қурилиш ҳалигача бошлангани йўқ. Менга ҳам фуқаролар майдонча ҳақида норози бўлиб гапиришди. Шу туфайли ҳам бу ишга масъул бўлган ширкатга майдончанинг қурилиш ишларини тезлаштириш хусусида таклиф билан чиққан эдим. Улар режага кўра навбати келганда иш бошлашларини маълум қилишди.

Бир неча йиллардан буён навбати келмаётган режадаги қурилиш қачон бошланишини билиш учун "Баҳор" ширкати раҳбари Ориф Турсунбоевга мурожаат қилдик.

– Бу масала бир неча маротаба кўриб чиқилган. Ўтган йили 21 ва 22-уй ҳовлисидаги болалар майдончасининг қурилиш ишлари бошланиши керак эди. Аммо маблағ етишмаганлиги сабабли иш кечиктирилди. Қачонлигини аниқ айтолмайман, лекин бу ерда албатта ўйингоҳ, унинг атрофида умумий овқатланиш шохобчаси қурилади.

Бу жавоб бизни унчалик ҳам қониқтирмаган бўлса-да, ҳар қалай режада бор экан-ку, дея ўзимизга таскин бердик. Афсуски, бу мавсумни ҳам шу ҳудудда яшовчи болалар ташландиқ ҳолдаги ва машиналар қуршовидаги майдончада ўтказишга мажбур. Ёш болаларни қаровчилари олиб юришар, лекин ўйинқароқ ўқувчи ёшлар бу шароитга кўнишармикан? Таассуфки, улар ота-оналарини хавотирга солиб қўйганча бошқа ҳудуддаги ўйингоҳларга кетиб қолиши табиий.

Халқимизнинг "Бир болага етти маҳалла ота-она", деган пурмаъно гапи бежиз айтилмаган. Албатта, келажагимиз эгаларининг тарбияси, улар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш борасида барча бирдек қайғуриши шарт. Аммо, юқоридаги ҳолатни мулоҳаза қилар эканмиз, болалари учун ота-оналар ҳам, маҳалла ҳам етарлича қайғурмаяпти, деган хулосага келдик. Замонавий ўйингоҳ ҳам барпо этилар. Бунгача барча бир ёқадан бош чиқариб фарзандлар учун шароит яратишга ҳаракат қилса бўлмасмикин? Майдонча бегона ўтлардан тозаланиб, мавжуд арғимчоқлар таъмирланса, болалар сал бўлса-да ўшалар билан андармон бўлишармиди.

Лекин унгача болалар нима қилсин, қаерда ўйнасин? Катталар уларнинг нафақат майдончасини, балки, энг азиз ва беғубор дамларини ҳам тортиб олишяпти-ку, ахир!

* * *

 

 

"Иттифоқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган болалар майдончасида ҳам аҳвол қониқарсиз.

Ўйин аттракционларининг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги етмагандек, майдончанинг чиқиндихонага айланиб бораётганлиги ачинарли. Бу вазиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасмиз, шунчаки, фарзандларимизнинг кўнгилдагидек дам олиши учун тозаликка риоя этишимиз кифоя. Зеро, барчаси ўз қўлимизда.

Шаҳноза МАНСУРОВА 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter