Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

БИЛАСИЗМИ?

КЕЧАГИ ЧОЙНИ ИЧИШ ЗАРАР...МИ?


Чойни севиб истеъмол қилувчилар ҳамда уни ишлаб чиқарувчиларнинг айтишларича, чойни илиқ ёки иссиқ ҳолда ичган маъқул.

Сабаби иссиқ дамланган чой хушбўй ҳид ҳамда хуш таъми билан фойдалидир. Агар ушбу ичимлик бир неча соат очиқ ҳавода қолиб кетса, унда кислород билан бактерияларнинг бир бирига уланиши оқибатида чойнинг уст қисмида оқ парда ҳосил бўлади. Ҳаттоки чой истеъмол қилгандан сўнг ушбу қора қатламни идишда кўришимиз мумкин. Энг асосийсий, ушбу қатлам одамни ошқозон-тракти ҳамда жигар хасталикларига олиб келади.

Японлар бир кун идишда қолиб кетган чойни "илон захридан ҳам кучли" дея эътироф этишмоқда.

Чойни иссиқ холда ичишни унча хуш кўрмайдиганлар диққатига: 10-15 минут ичимлик дамлангандан сўнг албатта уни илитилган холда истеъмол қилишингиз мумкин.

Совуқ холда эса фақатгина кўк чой ичиш тавсия этилади. Совуб қолган қора чой эса организмимизга жуда қаттиқ таъсир қилади. Хаттоки қора чой дамлангандан кейин 4-5 соат ёки бир кун ўтганидан сўнг токсик модда ишлаб чиқиши мумкин.


...ПАСПОРТЛАР РАНГИ ҲАР ХИЛ


Аэропортда поспорт назоратида навбатингизни кутиб турган пайтда йўловчиларнинг қўлида ҳар хил паспортларни кўриш мумкин. Аммо асосийси улар бор-йўғи 4 хил рангга бўлинган: қизил, кўк, яшил ва қора.

Харита жойлашмасига қараб ёки тарихига эътибор берган ҳолда баъзи давлатлар ўз эътиборини битта ранг-га қаратган.

Қизил паспорт. Энг оммалашган паспортлардан бири ҳисобланади. Қизил жилд-ли паспорт мамлакатнинг коммунистик ўтмиши ёки келажаги билан фарқланади. Словения, Хитой, Сербия, Россия, Латвия, Руминия, Поль-ша, Грузия ва Европа иттифоқининг барча мамлакатларида (Хорватиядан ташқари) қизил ва қизғиш тусли паспортлар амалда. Европа иттифоқига қўшилиш ниятида бўлган Туркия, Македония ва Албания давлатлари паспортларининг рангини қизилга ўзгартирди.

КЎк рангли паспорт."Янги дунё" тимсоли ҳисобланади. Ўаттоки 15та Кариб мамлакатлари паспортининг муқоваси шу рангда. АҚШ фуқароларининг паспорти фақат 1976 йилдан бошлаб кўк жилдга эга бўлган. Украина паспорти дав-лат байроғига мос равишда мовий муқовага эга.

Диний жиҳатга кўра кўпгина Ислом давлатларида паспортнинг усти яшил. Маълумотларга кўра, ушбу ранг пайҚамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг севимли ранги бўлиб, уни "табиат ва ҳаёт тимсоли" дея таъкидлаган. Бу рангли паспортдан Яқин шарқ ва Ғарбий Африка мамлакатлари (масалан, Нигерия ва Сенегал) фуқаролари фойдаланади.

Энг камёб турдаги паспортлардан бири Қора рангли ҳужжат ҳисобланади. Бундай ҳужжат Ботсвана, Замбия, Бурунди, Габона, Ангола, Чад, Конго, Малави каби Африка давлатлари фуқароларида учрайди. Миллий ранг қора бўлганлиги боис Янги Зеландияда ҳам қора рангли ҳужжат ишлатилади.

Инсоннинг миясида 160 минг километр қон томирлари жойлашган. Бу ер юзини тўрт маротаба айланиб чиқишга етади.

* * *

Тулкининг урғочиси нобуд бўлса эркак тулки бутун умри давомида ёлғиз яшайди. Мабодо эркак тулки нобуд булса, унда урғочи тулки ўзига жуфт излайди.

* * *

Сникерс номли шоколад кондитер Френк Марснинг севимли отининг шарафига қўйилган.

* * *

Кўпгина ўргимчак-лар қўрқувдан нобуд бўлишига уларнинг асаб тизими сустлиги сабаб.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter