Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ЧЕКИБ БЕКОР ҚИЛАСИЗ

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Жиззах политехника институтидаги бошланғич
ташкилоти фаоллари олий ўқув юрти ҳудудини тамаки ва унинг бошқа кўринишларидан ҳоли ҳудуд деб эълон қилишди

Маълумки, тамаки ўсимлигининг таркибидаги ифор мойлари тамакига ўзига хос хушбўйлик берса, никотин моддаси асаб тизимига фаол таъсир кўрсатади. Кўпчилик тамаки маҳсулотларининг инсон организмига керакли моддаларни туҳфа эта олишига, яъни асабларни тинчлантиришига, хотирани тиклашига, семириб кетишнинг олдини олишига ва шу каби афсоналарга ишонади.

Ёшларимизнинг аксарияти (афсуски, оз бўлсада қизларимиз ҳам) сигарета чекади. Яқин-яқингача Европадаги турли миллатларга мансуб бўлган таннозларнинг хуморбости қилишаётгани биз, зиёлиларнинг ғашимизга тегар эди. Энди эса ёшларимизнинг ресторанларда чилим чекишаётгани, кўча ва хиёбонларда тўдалашиб сигарета бурқситишаётгани, сигарета қолдиқларини дуч келган жойга улоқтиришаётгани, равон йўлларимиз ва гулзорларимизни нос қолдиқлари билан ифлослантиришаётгани афсуски, одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Таажжубланарли томони шундаки, чекишнинг инсон организмига зарари ҳақида телевидение ва радиода қанчалик кўп кўрсатилмасин, гапирилмасин, оммавий нашрларда қанчалик кўп салбий фикрлар билдирилмасин, сигарета ишқибозлари сони камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда. Яна бир қизиқ ҳолат: тамаки маҳсулотларининг зарарларини ўзида акс эттирган ижтимоий реклама роликлари ёшларга акс таъсир кўрсатаётгандек. Маън этган саринг қизиқувчилар сони кўпайиб боравераётгандек.

Сигарета тутуни таркибидаги кимёвий унсурлар ўпкани чиритиши, юрак мушакларининг бир меъёрда ишлашига салбий таъсир кўрсатиши, зеҳнни ўтмаслаштириши исботланган ҳақиқат-ку! Кўпчилик ҳаваскор чекувчи ёшларда "Нима учун сигарета чекасиз?" саволига асосли ёки тайинли бирон-бир жавоб йўқ. Аксарият жавоблар ичида энг кўпи ҳисобланган "Сиқилганимдан", деган иқрор бир кунда ўртача бир қути сигарета чекаётган ёшларнинг умри сиқилиш билан ўтаётган экан-да, деган фикр уйғотади.

Масаланинг иккинчи бир қиррасини ҳам таҳлил этайлик: яъни ёшлар кимнинг ёки ниманинг ҳисобидан чекадилар? Чекиш усиз ҳам асосан ота-оналари ҳисобига кун кўрадиган ёшларнинг ҳамёнига зарар. Чекувчи ёшлар катталар томонидан овқатланиш, йўлкира ва ўқув қуроллари харид этиш учун берилган маблағ ҳисобига чекадилар. Ундан ҳам энг ёмони шуки, сигарета чекиш оқибатида орттирилган касалликларни даволаш учун яна қўшимча харажатлар талаб этилади. Умр инсонга бир марта ва омонатга берилган, омонатга хиёнатни эса, Тангри ҳам кечирмайди.

Али Аҳмедов,

Жиззах политехника

институти ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter