Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ҒОЛИБЛИК МАСЪУЛИЯТИ ҲАМ ЗАЛВОРЛИ

 

Байрамона безатилган 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳар қачонгидан гавжум. Ёш рассомлар ўз ижодлари намуналарини мольбертларга ўрнатиб, кўргазма тайёрлашмоқда. Раққоса қизлар эса миллий кийимларда ўзлари тайёрлаб келган рақс ҳаракатларини яна бир марта бажариб кўришмоқда.
 

Халқ амалий санъати намуналарини тайёрлаган қизлар ҳам кўргазмаларини ёйиб, мактабга келганларни нафис ва гўзал тақинчоқлар, кийимлар, қўғирчоқ ва уй-рўзғор буюмлари билан ҳайратга солишмоқда. Четдан қараганда мактаб айвонида тартибсизлик ҳукмронга ўхшаб кўринади. Аслида бундай эмас. Бутун издиҳомни шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимлари назорат қилиб турибди. Нигора Мухторова ва Соҳиба Алламуродова кўргазмаларни ташкил этишда ҳар бир йўналишга алоҳида жой ажратиб, тартиб бўлишини таъминлашмоқда.

Болалар мусиқа ва санъат мактабига келган ҳар бир қизнинг кўзлари учқунли чарақлаб турибди, юзлари орзу-умидли боқади - гўё келажакка пешвоз чиқишга тайёрдай. Шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, таълим, маданият соҳаси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокидаги анъанавий Зулфия номидаги Давлат мукофоти кўрик-танлови ана шундай ҳаяжонли онлар билан бошланди.

Кўрик-танловга бағишланган йиғилишни шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ҳалима Неъматова очиб, жорий йилда Президентимиз томонидан қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармоннинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўзлади.

- Фармонда Зулфия номидаги Давлат мукофоти фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларни қўлга киритган ўн тўртдан ўттиз ёшгача бўлган интилувчан ва иқтидорли қизларга берилиши белгилаб қўйилди. Шунинг билан бирга мазкур мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан икки нафар қизларга берилиши ҳам Юртбошимизнинг бугунги кунда танловда иштирок этаётган қизларимизга бўлган катта эътиборидир,-деди Ҳалима Неъматова.

Тантанали қисмдан кейин ҳар бир соҳа бўйича тузилган ҳакамлар ҳайъати кўрик-танлов иштирокчиларини синовдан ўтказишди.

- Мен биринчи марта бундай обрўли танловда иштирок этяпман. Санъат йўналишида иқтидорли қизлар кўп эканлигини кўриб хурсанд бўлдим. Албатта, юзлаб қизлар ичидан энг иқтидорлиларни саралаб олиш осон кечмайди, - дейди "Жаннатмакон Жиззахим" миллий ҳунармандчилик маркази раҳбари, Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳноза Тўрақулова.

- Мен эса танловга ўзимнинг илк шеърий тўпламимни тақдим этдим, -дейди Жиззах санъат коллежи ўқувчиси Мухлиса Нарзиқулова. - Бу ерда кўплаб ижодкор тенгдошларим билан танишдим, улар ижодидан баҳраманд бўлдим. Таассуротларим бир олам.

Дарҳақиқат, ҳайъат аъзоларига осон бўлмаслиги аниқ. Чунки, танловга ҳужжат топширган ҳар бир қиз ўз йўналиши бўйича иқтидорга эга. Кўрик-танловғолиблари зиммасига қўйиладиган масъулият ҳам залворли - улар яқин кунларда танловнинг вилоят босқичида шаҳримиз шарафини ҳимоя қилишади.

Асад МУСТАФОЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter