Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ҚАНДАЙ ЎРГАНАСИЗ?

  • "Тил билган эл билади”, дейди доно халқимиз. Жумладан, инглиз тилини ўрганиш ҳозирги кунда замон талаби ҳисобланиб, бу тилни самарали ўрганиш учун ўзига хос психологик ўрганиш услубларига чуқурроқ ёндошиш зарур.

 

Психолог Говард Гарднернинг кўп сонли интелегентлар назариясига кўра ўрганувчилар саккиз турга бўлинади:

  • - "Visual learner", яъни кўриб ўрганувчилар. Ўрганувчиларнинг бундай тури ўнг мияли деб аталиб, одатда графика, харита каби кўришга оид бўлган маълумотларни тез тушуниб етади. Улар геометрия, арифметикани аъло ўзлаштиради, дунёни турлича ҳолатда осонликча кўра олишади, эшитган нарсасидан кўра кўрган нарсасини тезда англаб етадиган, тасаввурга бой инсонлар бўлишади. Бундай ўрганувчиларга инглиз тилини ўргатишда диаграмма, графика, харита, расм, рангли тасвирлар, рақамли жадваллардан фойдаланиш ўз самарасини беради.
  • -"Verbal learner" - оғзаки ўрганувчилар ўқиш, ёзиш, эшитиш ва гапиришда юқори қобилиятга эга, ўқиган нарсаларини яхши эслаб қолади, шеърият, тажнис санъатига ва турли тилларни ўрганишга қизиқади. Бу турдаги ўрганувчиларга инглиз тилини ўргатишда тест, эслатма ва қайдлар, матндаги фикрларни эслаб қолиш учун калит сўз ва иборалар, яхши эслаб қолиш учун бош ҳарфдан тузилган қисқартма сўзлардан фойдаланиш самаралидир.
  • - "Logical learner"-мантиқий ўрганувчилар математика ва мантиқда маҳоратли, мавҳум рақамли маълумотларни ва масаланинг сабаб ва моҳиятини тез англайди, мияда мураккаб ҳисоблашларни амалга ошира олади. Бу ўрганувчиларга инглиз тилини мураккаб ақлни чархлайдиган бошқотирмалар, мавзуларни акс эттирган ўйинлар орқали ўргатиш ўз самарасини беради.
  • - "Auditory learner" - эшитиб ўрганувчилар тасаввурдан кўра товушларни тез англайди, суҳбатларни яхши эслаб қолади, хотираси кучли, инглиз тилида баҳс-муҳокамаларга, дебатларга қизиқади, тилдан маҳоратли фойдаланади, оғзаки имтиҳонларни яхши топширади, мусиқага иқтидорли.
  • - "Social learner"- одамлар билан биргаликда ўрганувчилар ўзгаларнинг ҳис-туйғуларини ва юз ифодаларини ўқишда туғма қобилиятга эга бўлишади. Шунингдек, муаммоли алоқаларнинг сабабини аниқлашда моҳир бўлишади.
  • -"Intrapersonal learner" - ёлғиз ўрганувчилар жуда мустақил ва ўзини ўзи бошқаришда туғма қобилиятга эга бўлишади. Уларга тил ўрганишда тинч ва қулай жой топиш, ўрганган ва янги маълумотларни бир бирига боғлашлари ва ўрганиш жараёнини мунтазам кузатиб бориш зарур.
  • -"Physical learner" - қўл билан тегиб ўрганувчилар тана-қўл ҳаракатларидан фойдаланишни афзал кўришади.Уларга инглиз тилини ўрганишда доскада машқлар бажариш, расмлар, диаграммалар чизиб ўргатиш ва театрлаштирилган саҳналарда иштирок этиб ўргатиш жуда фойдалидир.
  • -"Naturalistic learner" - табиатшунос ўрганувчилар табиат бағрида, очиқ ҳавода ўрганишни афзал кўришади. Улар асосан олимлар, фермерлар, табиатшунослар бўлишади. Улар учун инглизча сўзлардан иборат ўйинларни табиат баҚрида ўтказиш, кундалик ҳаётга боғлиқ матнлардан фойдаланиш зарур.

Маҳбуба ЗУЛФИЈОРОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик

лицейининг инглиз тили фани

ўқитувчиси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter