Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

Октябрь - она тили ва адабиёт фанлари ойлиги. ФАРХОД ВА ШИРИН ДОСТОНИ БЕБАҲО ДУРДОНА

  • Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 августдаги "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида, жумладан, ўқитувчиларнинг нуфузини юксалтиришга оид қатор вазифалар белгиланди. Қувонарлиси, бу ҳужжатларпедагоглик касбининг жозибадорлигини оширди.

 

Мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида октябрга она тили ва адабиёт фанлари ойлиги мақоми берилган. Ўамма жойда бўлганидек, мактабимизда ҳам ушбу фанлар бўйича бериладиган таълим сифатини яхшилашга хизмат қиладиган режа ишлаб чиқилди. Бир ой мобайнида режадан келиб чиқилиб, ёзма нутқни ўстириш, чиройли ва хатосиз ёзишга ўргатиш, ўқувчиларда маънавиятни, оғзаки нутқни ўстиришга кўмаклашадиган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

 

Кўп йиллик тажрибага эга ҳамкасбларимиз Шарофат Ҳамзаева, Тамара Аҳмедова, Раъно Нусратова, Хуршида Нишонова, Дилдора Умарова, Насиба Нусратова томонидан 5-"а", 5-"в", 6-"а", 7-"в", 9-"в", 10-"а" синфларда "Эга", "Феъл нисбатлари", "Баён таҳлили", Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин” достони-бебаҳо дурдона", "Абай ижоди ва фаолияти" мавзуида ўтказилган очиқ дарслар кўп сонли иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 45 дақиқа мобайнида ўғил-қизларга мавзунинг ўзига хос жиҳатлари, мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб берилди.

Анъанавий очиқ дарсларда фан ўқитувчилари АКТ асосида тарқатма материаллар ва ранг-баранг кўргазмали қуроллардан фойдаланишгани кузатувчилар томонидан алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, берилган сабоқлар чоғида муаллимлар шогирдларининг билимларини мусобақа усули ёрдамида синовдан ўтказиб олишди.

Албатта, ойликнинг сарҳисоби олдинда кутиб турибди. Ҳозирча эса шуни айтишимиз мумкин: ўғил-қизларга бериладиган маънавий-ахлоқий тарбия,улар оладиган билим самарадорлигига эришиш учун ўқитувчи ва мураббийлар бутун маҳоратидан тўлиқ фойдаланиши лозим. Чунки бугунги куннинг талаби шу. Биз, педагоглар ўқувчиларни таҳсил олишга астойдил йўналтира олсак, уларнинг ҳар бир фанни қизиқиш билан ўрганишига эришсак, энг керакли натижани қўлга киритамиз.

Насиба НУСРАТОВА,

шаҳардаги 4-умумий ўрта таълим

мактабининг она тили ва адабиёт фанлари

услуб бирлашмаси раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter