Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

МУҚАДДАС ҚЎРҒОНГА ДАРЗ КЕТМАСИ

  • Замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятининг энг асосий вазифалари ҳисобланади. Шаҳримизда бўлиб ўтган тадбирда ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди
    .

 

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонидан келиб чиқиб, "Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида махсус ўқув маркази ташкил этилди. Марказ ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга ихтисослашган.

Ихтисослашган ўқув марказида ташкил этилган навбатдаги ўқувда маҳалла фуқаролар йиҚинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этди.

Шаҳримиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, гимнастика саройида ишлаб турган тўгаракларнинг аъзолари тайёрлаган кўргазмали чиқишлар даврага файз киритди. Бўлғуси келин-куёвлар учун амалда белгиланган 30 кун мобайнида ариза бериш жараёни шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходимлари томонидан саҳналаштирилган тарзда намойиш этилгани кўпчиликка манзур бўлди.

 

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги бош имом-хатиби ўринбосари Абдумутал Отабоев, шаҳар ФХДЁ бўлими мудири Матлуба Ўразалиева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Ҳусан Абдуниёзов, "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг шаҳар бўлинмаси мутахассиси Фароғат Сатторова маърузаларида жорий йилнинг 10 ойи мобайнидаги фаолиятга холис муносабат билдирилди. Таъкидланганидек, ҳамкорлик илк натижаларини берди. Бироқ дастлабки ютуқлар билан кифояланиш керак эмас.

Навбатдаги ўқувда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги илғор иш тажрибаларини умумлаштириш ва тарҚиб этиш мақсадга мувофиқлиги ҳам қайд этилди.

Собир СИБГАТУЛЛИН

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter